АОКАда Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати раҳбари Отабек Ашуров иштирокида брифинг бўлди.
Маълумки, ўрмон фонди ерлари 12 миллион гектарга етказилди. Ўрмон фонди ер майдонининг 85,6 фоизини (10 миллион гектар) чўл, 13,2 фоизини (1,6 миллион гектар) тоғ, 0,2 фоизини (36 минг гектар) водий, 1 фоизини эса (455,7 минг гектар) тўқай ҳудудлари ташкил этади.
2022 йилда тармоқ, соҳа, йўналишлар ва ҳудудларни ривожлантириш бўйича кўпгина чора-тадбирлар, ишлар амалга оширилди.
Хусусан, ўрмон фондининг фойдаланилмаётган 7 минг гектар ер майдонлари ўзлаштирилиб, оборотга киритилди, фойдаланилмаётган 2,3 минг гектар ер майдонлари жисмоний ва юридик шахсларга узоқ муддатга ижарага берилди. Орол денгизининг қуриган туби ва Оролбўйи ҳудудларида жами 208 минг гектар, шундан Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида 107 минг гектар, Бухоро вилоятида 40 минг гектар, Навоий вилоятида 50 минг гектар ва Хоразм вилоятида 11 минг гектар майдонда чўл ўсимликларидан “яшил қопламалар”, майдонда чўл ўсимликларидан “яшил қопламалар” – ҳимоя ўрмонзорлари шунингдек, суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлар дала четларида 2,5 минг гектар майдонда иҳота дарахтзорлари барпо этилди. Ўрмон барпо қилиш, ниҳолхона ва кўчатхоналар ташкил этиш ҳамда кўкаламзорлаштириш тадбирлари учун дарахт ва буталарнинг 1 минг тонна уруғлари тайёрланди.
Жами 113 миллион дона тупроқ-иқлим шароитга мос турдаги манзарали, мевали дарахт ҳамда буталарнинг ниҳол ва кўчатлар етиштирилди. Республика бўйича “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳамда “долзарб 40 кунлик” давомида кўчат экиш ишларига барча куч ва имкониятлар тўлиқ сафарбар этилди.
Республика ҳудудларида жами 76,4 миллион дона, хусусан, Қорақалпоғистон Республикасида 5,3 млн. дона, Андижонда 5,9 миллион дона, Бухорода 6,0 миллион дона, Жиззахда 6,0 миллион дона, Қашқадарёда 6,3 миллион дона, Навоийда 5,3 млн. дона, Наманганда 5,9 миллион дона, Самарқандда 6,2 миллион дона, Сурхондарёда 6,0 миллион дона, Сирдарёда 5,3 млн. дона, Тошкентда 6,3 миллион дона, Фарғонада 5,7 миллион дона, Хоразмда 5,7 миллион дона ва Тошкент шаҳрида 0,4 миллион дона) манзарали, мевали ва бошқа турдаги кўчатлар экилди.
Ўрмон хўжаликлари томонидан кузги кўчат экиш мавсумида кўчатларни етказиб бериш бўйича режа-графиги тасдиқланди ҳамда 13,5 млн. туп кўчатлар етказиб берилди.
Бундан ташқари, “Яшил ҳудуд” ДУК ва унинг ҳудудий корхоналари ҳамда маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда “яшил боғлар” ва “яшил жамоат парклари” ташкил этилиши бўйича амалий ишлар олиб борилди. Бунинг натижасида 588,4 гектар майдонда “яшил боғлар” ва 662,3 гектар майдонда “яшил жамоат парклари” ташкил этилди
5,0 минг гектар майдонда доривор ва озуқабоп ўсимликлар плантациялари барпо этилиб, 8,6 минг тонна доривор ва озуқабоп ўсимликлар хом ашёси тайёрланди. озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 28 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилди ҳамда 30 гектар майдонда иссиқхона (лимонарий)лар ташкил этилди.
Хусусий сектор субъектларини кенг жалб қилиш ҳисобига чорва сони 160 минг бошга, парранда сони 1,1 млн. бошга, асалари оиласи сони 210 минг тага етказилди. Соҳада қўшимча тармоқларни ривожлантириш ҳисобига ялпи даромад 290 млрд. сўмни ташкил қилди ва 10 минг та янги иш ўринлари яратилди. Ўрмон хўжаликларида “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган 10054 та аҳоли ( 3 минг 414 нафар ёшлар, 1 минг 626 нафар хотин-қизлар) янги иш ўринларига эга бўлди.
Ўрмон фондининг ўзлаштирилмаган ерларида 20 дона тик қудуқлар ва 15 дона сув насослари ишга тушириш учун 14 миллиард сўм пул маблағлари сарфланди ҳамда 1,9 минг гектар ер майдонлари фойдаланишга киритилди. Ўрмон фонди ерларида 2 та ташриф марказлари, 30 та эко маршрутлар ташкил этилди ва 190 та лойиҳалар амалга оширилиб, экотуризм объектлари 275 тага етказилди. Шу билан бирга, маданий ўрмонзорларни кенгайтириш мақсадида хандон пистанинг 13 та янги нави яратилиб, ўрмон хўжалиги соҳасида 14 та янги ихтироларга патент олинди.
Шунингдек, соҳада 2023 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар ҳам белгилаб олинди.
Келгусида республикада экологик вазиятни яхшилаш мақсадида 235 минг гектар ўрмонзорлар, шу жумладан Орол денгизининг қуриган туби ва Оролбўйича минтақасида 200 минг гектар майдонда “яшил қопламалар” барпо этилади.
2022 йил 31 январ ҳолатига электрон онлайн-аукцион орқали жойлаштирилган 365 та лотлардан 2 888,4 гектар ўрмон фонди ер участкасига 12 млрд 856 млн сўм инвестисия маблағлари киритиш шарти билан ижарага бериш шартномалари расмийлаштирилди, шу билан бирга, жами 2 минг 622 та янги иш ўринлари яратилмоқда.
Ўрмон хўжаликларида манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатларини етиштириш кўрсаткичларини янада ошириш чораларини кўриш орқали 1,1 минг тонна уруғ тайёрланади. Иқлим шароитга мос дарахт ва буталарнинг ниҳол ва кўчатларни етиштириш жами 120 миллион донага етказилади.
Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари дала четларида ҳосилдорликни кўпайтиришга йўналтирилган ҳамда шамол ва сув эрозияларидан ҳимоялаш мақсадида 2500 гектар майдонда иҳота дарахтзорлари барпо этилади.
5,3 минг гектар майдонда доривор ўсимликлар плантациялари ташкил этилиб, уларнинг хом ашёсини етиштириш 9 минг тоннага етказилади.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида республика ҳудудларида 200 млн дона кўчат ва қаламчалар экилади.
Республикамизнинг туман ва шаҳарларида жами 347 гектар майдонда “яшил боғлар” барпо этилиб, 233 гектар майдонда “яшил жамоат парклари” ташкил қилинади.
Чорва сони 170 минг бошга, асалари оиласи сони 220 минг тага етказилади. Ўрмон фонди ерларидаги экотуризм объектлари сони 280 тага, эко маршрутлар сони 45 тага, ташриф марказлари сони 3 тага етказилади.
Республика ҳудудларида 2023 йилда аҳоли уйлари, кўчалар ва ариқлар ёқалари, хиёбонлар ва паркларда райҳон, жамбил, ялпиз ва бошқа доривор ўсимликларни экиш бўйича тасдиқланган “Йўл харитаси”га асосан, ўрмон хўжаликлари иссиқхоналарида 20,5 млн. туп райҳон, 20,8 млн. туп жамбил ҳамда 2 миллион туп лаванда кўчатларини етиштирилади ҳамда ҳудудларга етказиб берилади.
Соҳада қўшимча тармоқларни ривожлантириш ҳисобига ялпи даромад 320 миллиард сўмга етказилади. Ўрмон фондининг ўзлаштирилмаган ерларида 48 дона тик қудуқлар ва сув насослари ишга тушириш мақсадида 20 миллиард сўм пул маблағлари сарфланади ҳамда 2,1 минг гектар ер майдонлари фойдаланишга киритилади.