Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

ҚОН ТОПШИР ҲАЁТ ИНЪОМ ЭТ!

Қон — одам ва умуртқали ҳайвонларнинг қон айланиш системасида айланиб юрадиган суюқ тўқима; ҳужайра ва тўқималарга етиб бориб, уларнинг ҳаёт фаолиятини ҳамда физиологик функцияларининг бажарилишини таъминлайди. Эритроцитларнинг таркибидаги гемоглобин Қонга қизил ранг беради. Қоннинг таркиби, осмотик босими ва актив реакцияси (рН) деярли ўзгармайди. Қон организмда хилма-хил вазифаларни бажаради: у ҳужайраларга кислород етказиб беради ва карбонат ангидрид газини олиб кетади (нафас функцияси); овқат ҳазм қилиш аъзоларидан озиқ моддаларни бутун организмга тарқатади (озиқ моддаларни ташиш функцияси); моддалар алмашинуви маҳсулотини чиқариш аъзоларига (буйракка) олиб боради. Қон аъзоларнинг гуморал алоқасини юзага чиқаради, у газ алмашинуви, нафас, сувтуз алмашинуви, кислота-ишқор мувозанатида иштирок этади. Қонда антитоксинлар, лизинлар ва антителолар борлиги, шунингдек, лейкоцитлар микроорганизмлар ва ёт жисмларни қамраб ютиш хусусиятига эга бўлганлиги туфайли Қон организмни зарарли моддалар ва ёт жисмлардан ҳимоя қилади. У гавда трасини доим бир маромда сақлашда муҳим аҳамиятга эга.

Бугунги кунда мамлакатимизда беғараз донорлик ва уни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Қон, унинг компонентлари ва препаратлари инсон ҳаёти хавф остида қолганда қўйилади. Қалбида эзгулик билан яшайдиган инсон доимо яхшилик қилишга интилиб яшайди. Айниқса, қилаётган бу ҳайрли амалларимиз кимнингдир соғлиғини сақалаш, ҳаётини ўзгартиришга кўмак беради.
«Қон препаратлари» ИИЧК сайёр гуруҳи томонидан «ҚОН ТОПШИР ҲАЁТ ИНЪОМ ЭТ!» шиори остида ўтказилган акцияда Қибрай тумани Ўзбекистон Республикаси Ўрмон Хўжалиги Давлат қўмитасида кўплаб ҳодимлари фаол иштирок этиб, ўз ҳиссалигини қўшишдилар. Бадалсиз, беминат донорлик қон ишончли ва энгбехатардир! Орамизда шундай саҳоват пеша инсонлар кўпайсин!

Биз зўравонликка қаршимиз!

Биз зўравонликка қаршимиз!

Аёл ожиза, бироқ кучли, аёл заифа, аммо иродали! Унинг иродаси олдида лозим бўлса буюклар бош эгади. Азалдан эркаклар...