Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Амалга оширилган ишлар сарҳисоби

Маълумки, ўрмон фонди ерлари 12 миллион гектарга етказилди. Ўрмон фонди ер майдонининг 85,5 фоизини (10 миллион 260 минг гектар) чўл, 13,2 фоизини (1 миллион 584 минг гектар) тоғ, 0,2 фоизини (24 минг гектар) водий, 1,1 фоизини эса (132 минг гектар) тўқай ҳудудлари ташкил этади.

2022 йилда тармоқ, соҳа, йўналишлар ва ҳудудларни ривожлантириш бўйича кўпгина чора-тадбирлар, ишлар амалга оширилди.

Хусусан, ўрмон фондининг фойдаланилмаётган 7 минг гектар ер майдонлари ўзлаштирилиб, оборотга киритилди, фойдаланилмаётган 2,3 минг гектар ер майдонлари жисмоний ва юридик шахсларга узоқ муддатга ижарага берилди. Орол денгизининг қуриган туби ва Оролбўйи ҳудудларида жами 208 минг гектар, шундан Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида 107 минг гектар, Бухоро вилоятида 40 минг гектар, Навоий вилоятида 50 минг гектар ва Хоразм вилоятида 11 минг гектар майдонда чўл ўсимликларидан “яшил қопламалар” барпо этилди; майдонда чўл ўсимликларидан “яшил қопламалар” – ҳимоя ўрмонзорлари барпо этилди.

Шунингдек, суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлар дала четларида 2,5 минг гектар майдонда иҳота дарахтзорлари барпо этилди. Ўрмон барпо қилиш, ниҳолхона ва кўчатхоналар ташкил этиш ҳамда кўкаламзорлаштириш тадбирлари учун дарахт ва буталарнинг 1 минг тонна уруғлари тайёрланди.

Жами 113 миллион дона, шундан, 30 миллион дона тут, 15 миллион дона терак ва павловния, 68 млн. дона бошқа турдаги манзарали, мевали дарахт ҳамда буталарнинг ниҳол ва кўчатлар етиштирилди. Республика бўйича “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳамда “долзарб 40 кунлик” давомида кўчат экиш ишларига барча куч ва имкониятлар тўлиқ сафарбар этилди.

Республика ҳудудларида жами 76,4 миллион дона, хусусан, Қорақалпоғистон Республикасида 5,3 млн. дона, Андижонда 5,9 миллион дона, Бухорода 6,0 миллион дона, Жиззахда 6,0 миллион дона, Қашқадарёда 6,3 миллион дона, Навоийда 5,3 млн. дона, Наманганда 5,9 миллион дона, Самарқандда 6,2 миллион дона, Сурхондарёда 6,0 миллион дона, Сирдарёда 5,3 млн. дона, Тошкентда 6,3 миллион дона, Фарғонада 5,7 миллион дона, Хоразмда 5,7 миллион дона ва Тошкент шаҳрида 0,4 миллион дона) манзарали, мевали ва бошқа турдаги кўчатлар экилди.

Ўрмон хўжаликлари томонидан кузги кўчат экиш мавсумида кўчатларни етказиб бериш бўйича режа-графиги тасдиқланди ҳамда 13,5 млн. туп (топшириққа нисбатан 104,5 фоиз) кўчатлар етказиб берилди. Бундан ташқари, “Яшил ҳудуд” ДУК ва унинг ҳудудий корхоналари ҳамда маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда “яшил боғлар” ва “яшил жамоат парклари” ташкил этилиши бўйича амалий ишлар олиб борилди. Бунинг натижасида 588,4 гектар майдонда (режага нисбатан 101 фоиз) “яшил боғлар” ва 662,3 гектар майдонда “яшил жамоат парклари” (режага нисбатан 61 фоиз) ташкил этилди

5,4 минг гектар майдонда доривор ва озуқабоп ўсимликлар плантациялари барпо этилиб, 8,3 минг тн. доривор ва озуқабоп ўсимликлар хом ашёси тайёрланди. озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 28 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилди ҳамда 30 гектар майдонда иссиқхона (лимонарий)лар ташкил этилди.

Хусусий сектор субъектларини кенг жалб қилиш ҳисобига чорва сони 160 минг бошга, парранда сони 1,1 млн. бошга, асалари оиласи сони 210 минг тага етказилди. Соҳада қўшимча тармоқларни ривожлантириш ҳисобига ялпи даромад 290 млрд. сўмни ташкил қилди ва 10 минг та янги иш ўринлари яратилди. Ўрмон хўжаликларида “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган 10054 та аҳоли ( 3 минг 414 нафар ёшлар, 1 минг 626 нафар хотин-қизлар) янги иш ўринларига эга бўлди.

Ўрмон фондининг ўзлаштирилмаган ерларида 20 дона тик қудуқлар ва 15 дона сув насослари ишга тушириш учун 14 миллиард сўм пул маблағлари сарфланди ҳамда 1,9 минг гектар ер майдонлари фойдаланишга киритилди. Ўрмон фонди ерларида 2 та ташриф марказлари, 30 та эко маршрутлар ташкил этилди ва 190 та лойиҳалар амалга оширилиб, экотуризм объектлари 275 тага етказилди. Шу билан бирга, маданий ўрмонзорларни кенгайтириш мақсадида хандон пистанинг 13 та янги нави яратилиб, ўрмон хўжалиги соҳасида 14 та янги ихтироларга патент олинди.

Шунингдек, соҳада 2023 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар ҳам белгилаб олинди.
Келгусида республикада экологик вазиятни яхшилаш мақсадида 220 минг гектар ўрмонзорлар, шу жумладан Орол денгизининг қуриган туби ва Оролбўйича минтақасида 200 минг гектар майдонда “яшил қопламалар” барпо этилади. Ўрмон фондидаги 2 минг гектар ер майдонларини онлайн-аукцион орқали кимошди савдосида жисмоний ва юридик шахсларга ижарага берилишини таъминлаш, 6 минг 863 гектар ўрмон фонди ерлари фойдаланишга киритилади. Ўрмон хўжаликларида манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатларини етиштириш кўрсаткичларини янада ошириш чораларини кўриш орқали 1,1 минг тонна уруғ тайёрланади. Иқлим шароитга мос дарахт ва буталарнинг ниҳол ва кўчатларни етиштириш жами 120 миллион донага етказилади.
Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари дала четларида ҳосилдорликни кўпайтиришга йўналтирилган ҳамда шамол ва сув эрозияларидан ҳимоялаш мақсадида 2500 гектар майдонда иҳота дарахтзорлари барпо этилади. 5,2 гектар майдонда доривор ўсимликлар плантациялари ташкил этилиб, уларнинг хом ашёсини етиштириш 9 минг тоннага етказилади. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида республика ҳудудларида 200 млн дона кўчат ва қаламчалар экилади. 233 гектар майдонда “яшил боғлар” барпо этилиб, 347 гектар майдонда “яшил жамоат парклари” ташкил қилинади.

Ўрмон хўжаликларида хусусий сектор субъектлари билан биргаликда жами 30,5 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилади, чорва сони 170 минг бошга, асалари оиласи сони 220 минг тага, парранда бош сони 1,2 миллион бошга етказилади. Ўрмон фонди ерларидаги экотуризм объектлари сони 280 тага, эко маршрутлар сони 45 тага, ташриф марказлари сони 3 тага етказилади.

Республика ҳудудларида 2023 йилда аҳоли уйлари, кўчалар ва ариқлар ёқалари, хиёбонлар ва паркларда райҳон, жамбил, ялпиз ва бошқа доривор ўсимликларни экиш бўйича тасдиқланган “Йўл харитаси”га асосан, ўрмон хўжаликлари иссиқхоналарида 20,5 млн. туп райҳон, 20,8 млн. туп жамбил ҳамда 2 миллион туп лаванда кўчатларини етиштирилади ҳамда ҳудудларга етказиб берилади. Соҳада қўшимча тармоқларни ривожлантириш ҳисобига ялпи даромад 320 миллиард сўмга етказилади. Ўрмон фондининг ўзлаштирилмаган ерларида 48 дона тик қудуқлар ва сув насослари ишга тушириш мақсадида 20 миллиард сўм пул маблағлари сарфланади ҳамда 2,1 минг гектар ер майдонлари фойдаланишга киритилади.

Дилрабо Бобоева,
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси мутахассиси

Муносабат

Муносабат

Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги миллий қонунчилик билан тартибга...