Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ўзбек журналистлари АҚШ Миллий Паркларида бўлишди

АҚШ Давлат департаменти қошидаги Хориж матбуот маркази ва АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда Вашингтондаги Меридиан Халқаро маркази томонидан ўзбекистонлик журналистлар учун АҚШнинг Калифорния штатига медиатур ташкил этилди. Ушбу 10 кунлик «Media Co-op – 2022» дастурида “Ўзбекистон 24” телерадиоканали, “Фермер” журнали ҳамда “Қалампир.уз” сайти журналистлари иштирок этиб, Океанорти мамлакатида экология, қишлоқ хўжалиги ва сув муаммолари, шамол энергетикасидан самарали фойдаланиш йўналишидаги илғор тажрибалар билан танишдилар. Шунингдек, улар Калифорниядаги 2 та йирик Миллий Паркларга ташриф буюришди. Ана шундай масканлардан бири қарийб 4 минг метр баландликда жойлашган ва 300 минг акр дан ортиқ жойни эгаллаган Йосимети Миллий Паркидир. Умуман, Америка Қўшма Штатларида 367 та миллий парклар бўлиб, улар 80 миллион акр ерни эгаллайди. Миллий Парклар мамлакатнинг барча бурчакларида табиат мўъжизаларини ўзида акс эттирган ҳолда одамларни ўзига ром этиб келмоқда. 1916 йил АҚШ Конгреси томонидан, табиатни муҳофазалаш, табиатнинг асл мўъжизаларини келажак авлодга қандай бўлса шундайлигича асраш, бу гўзалликлардан келажак авлодни баҳраманд қилиш мақсадида миллий парклар хизмати ташкил этилган. Америка миллий паркларига ҳар йили 273 миллион саёҳатчилар ташриф буюриб, ундаги бутун гўзалликлар, табиат мўъжизаларини кўриб завқланадилар. Хусусан,Ёсемит миллий боғи жамоатчилик билан алоқалар бўлими ходими ва парк матбуот котиби Скотт Гедиман ўзбек журналистларини Паркнинг гўзал манзаралари билан таништирар экан, Паркнинг қисқача тарихини айтиб ўтди. Биринчи марта Йосемит миллий боғи 1864 йилда муҳофазага олинган. 1890 йилдан буён миллий қўриқхона сифатида муҳофаза этиладиган ниҳоятда катта ҳудуддаги Ёсемите миллий парки ноёб табиати, қоялари, секвойя каби гигант дарахтлари, шаршара, дарёлари, айиқ, тоғ шери, лочинлари билан машҳур. Паркда бирор нарсанинг табиийлигини ўзгартиришга ҳеч ким ҳақли эмас. Қишда ҳам парк беқиёс тусга кираркан. Шунингдек, қарийб 1200 квадрат миляни ўз ичига олган чуқур водийлар, катта ўтлоқлар, кенг чўл ҳудуди келувчиларнинг эътиборини ўзига тортади. Ёсемит миллий боғи Калифорнияда жойлашган Сиерра Невада тоғларини ҳам ўз ичига олган. У ўзининг улкан туннел кўриниши билан машҳур. баланд Бридалвеил шаршарасининг рамзий манзараси ва Эл Капитан ва Ярим гумбазнинг гранит қоялари медиатур иштирокчиларида ҳам катта таассурот қолдирди.

Калифорниядаги иккинчи йирик миллий боғ ҳисобланган Joshua Tree National Park майдони 3196 км квадратни ташкил этади. 1936 йилдан – АҚШнинг миллий ёдгорлиги сифатида тан олинган. 1994 йил 31 октябрда АҚШ президенти Билл Клинтон уни мамлакат миллий боғи деб эълон қилди. Жошуа Трее Парк Америка Қўшма Штатларининг жануби-ғарбий қисмида, Мохаве чўли ва Соноран чўлининг кесишмасида жойлашган. Боғнинг марказий қисмида жойлашган ажойиб тош мажмуалари туфайли сайёҳлар орасида шуҳрат қозонди. Мохаве чўли паркнинг шимолий қисмини эгаллайди, унинг ҳудудида Юccа бревифолиа яъни Юccа жинсидан дарахтга ўхшаш ширали – «Жошуа дарахти» ўсади, шу боис парк умумий номи шу дарахт номи билан аталган. Боғнинг шарқий ва жанубий қисмлари креозот буталари ва сакрош холия каби ўсимликлар туфайли Соноран чўлини эслатади. Миллий боғда сут эмизувчиларнинг 57 тури, судралиб юрувчиларнинг 49 тури ва қушларнинг 250 дан ортиқ тури яшайди. Энг кўп учрайдиган турлари ер синcаплари, кенгурулар, антилопалар, коётлар, калтакесаклар, қарғалар ва бошқалардир. Бир вақтлар Миллий Парк худудида аҳоли пунктлари бўлган. Хозирда улар сони жуда кам. Лекин ўша пайтларда аҳоли яшаган хонадонлар бугунги кунда асл холича сақланиб келмоқда. Махсус табиат қўриқчилари сайёҳларни ҳавфсиз ҳолда табиатдан бахра олишига кўмаклашиб, Боғнинг ўзига хос жиҳатлари тўғрисида билимларини оширишга ҳам кўмаклашмоқда. Умуман, Жошуа Паркида 300 дан ортиқ экотуризм бўйича йўналишлар мавжуд бўлиб, у ерларда тоза сув, хожатхона, чиқинди ташлаш жойлари етарлича мавжуд қилинган. Бундан ташқари Жошуа Три Миллий Паркида спортнинг алпинизм тури бўйича турли мусобақалар ташкил этилиб, тоғ ва қояларга чиқиш бўйича беллашувлар ташкил этиб борилади. Боғ ходими Родди Маккаллей ўзбек журналистлари билан боғнинг марказий қисмини саёҳат тарзида таништириб, қояларга чиқиш борасида ҳам ўзининг ҳаётий кўникмаларини изҳор этди. Умуман, ўзбек журналистларининг АҚШга сафари чоғида Regenerative Agriculture, Wind Power, “Climate Reality”, Communities for a Better Environment, “Sierra Club”, NRDC, Lyle Center, Clean Water Action, Cisbay, Fibershed, Alemany Farm каби нодавлат ташкилотлари ва фермер хўжаликлари ҳамда Берклидаги Калифорния Университетида бўлиб учрашувлар ташкил этилди. Бу мулоқотларда АҚШда нодавлат ташкилотлари ва волонтёрлик гуруҳлари жамоатчилик назоратини ташкил этган ҳолда мавжуд экологик ва ижтимоий муаммоларга махаллий Ҳукумат эътиборини қаратиш, шу орқали муаммоларни амалий ҳал этиш масалалари билан бирга олимлар томонидан олиб борилаётган изланишлар хусусида фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Абдувоҳид АЧИЛОВ

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Мазкур ўқув курси дастурида янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида назарда тутилган масалалар, жумладан ишга жойлаштириш ва...