Мухбир Далиевнинг телеграм каналида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2022 йил 6 декабрдаги 218-сонли буйруғи ижроси институт томонидан таъминланмаганлиги бўйича берилган маълумот бўйич қуйидагиларни маълум қиламиз.
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги Ўрмон хўжалиги илмий тадқиқот институти тўлиқ давлат бюджетидан молиялаштирилиб 2022 йил бюджет штат жадвали ва харажатлар сметаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган.
Бюджет штат жадвалида ходимларни моддий рағбатлантириш учун 2022 йилга маблағ ажратилган бўлиб 5 маротаба ходимлар моддий рағбатлантирилган.
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2022 йил 6 декабрдаги 218-сонли буйруғида ходимларни моддий рағбатлантириш уларнинг молиявий имкониятидан келиб чиққан ҳолда берилиши кўрсатиб ўтилган бўлиб, институтда моддий рағбатлантириш учун маблағ бўлмаганлиги сабабли мазкур буйруқ банди ижроси таъминланмаганлигини маълум қиламиз.