Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

«Заковат» интеллектуал ўйини

Бугунги инсоният ҳаёти ва жаҳон тараққиётининг демографик ҳолатига кўра, Ўзбекистон дунё мамлакатлари орасида аҳолиси тез суратлар билан ўсиб бораётган давлатлар қаторига кириши кўпчиликка маълум. Юртимиз аҳолиси орасида ёшлар сонининг кўплиги бўйича нафақат Осиё давлатлари, балки бутун дунё мамлакатлари ўртасида етакчи ўринлардан бирини эгаллаб турибди.
Ҳар қандай жамият тараққиётини, унинг келажагини соғлом ва баркамол ёшлар таъминлаши барчага аён. Мамлакатимизда истиқлолга эришган давримиздан бошлаб ёшлар ва уларнинг маънавияти масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб, ҳамон долзарблигича қолмоқда. Шу боис ёшлар ишлари масаласига муҳтарам Юртбошимиз бошчилигида катта аҳамият берилмоқда.
Бугун Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида ўтказиладиган “Заковат” интеллектуал ўйини Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 январдаги “Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-96-сон қарори, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Дастурида белгиланган мақсад ва вазифалар доирасида, шунингдек, иқтидорли ва истеъдодли, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг интеллектуал салоҳиятларини рўёбга чиқариш кенг имконият десак, тўғри бўлади.
Инсон ақли ва тафаккури жамики муаммоларни ечишга қодир. Бизнинг бутун қадр-қимматимиз, куч-қудратимиз – билимдонликдадир. Айнан шу фикрларимиз бизни камолотга элтувчи йўл бўлиши лозим. “Заковат” интеллектуал ўйинининг асл мақсади ҳам шу. Мазкур ўйинда иштирок этиш кўпчиликнинг орзу-истаги. Чунки, қизиқарли саволларга ўзига хос тарзда жавоб топа билиш ва ундан завқ туйган киши учун бу соҳанинг нақадар қизиқарли эканлиги ва айнан мана шу соҳадан йироқ кишиларга унинг қандайдир жозибаси бор эканлигини тушунтириб бериш қийин.
Юқоридаги фикрларни таъкидлаган ҳолда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раҳбарияти кириш сўзи билан ушбу тадбирни очиқ деб эълон қилишди.
“Заковат” интеллектуал ўйинига адолат ва холисликни таъминлаш учун “Заковат интеллектуал клуби” ННТ аъзолари таклиф этилган. Улар саволларни ўқиб эшиттирадилар, ғолиб жамоани аниқлаб берадилар.

Беллашувлар давомида қўмитанинг республикадаги барча бўлинмаларидан иборат гуруҳлар жамоаларга бўлиниб, ўз билим ва иқтидорларини астойдил кўрсатишга ҳаракат қилдилар. Мусобақанинг очилишида сўзга чиққанлар “Заковат” интеллектуал ўйинининг аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айланиб бораётганлиги, бунда юқори салоҳиятга эга ёшларнинг билим ва истеъдодларини рўёбга чиқаришда бу каби лойиҳаларнинг ўрни ва аҳамияти хусусида сўз юритдилар.
Беллашувда умумий 24 та савол ўйналди. Саволлар кетма кетликда эълон қилиниб, ҳар бири учун бир дақиқадан вақт ажратилди. Ҳар бир савол мантиқий аниқ, фактларга асосланган ҳолда тузилиб, комиссия томонидан танлаб олинган. Барча жамоалар кўплаб саволларга тўғри жавоб беришди. Шундай бўлсада, уларнинг орасидан энг кучлилари ҳакамлар ҳайъати томонидан қўйилган адолатли баҳолар орқали аниқланди.
Ўйин натижаларига кўра, ғолиб жамоалар Қўмитанинг эсдалик совғалари ва махсус сертификатлар билан тақдирландилар.

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Мазкур ўқув курси дастурида янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида назарда тутилган масалалар, жумладан ишга жойлаштириш ва...