Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Коррупция — бу аксарият жамиятларда ижтимоий-иқтисодий ривожланишга путур етказувчи жиддий жиноятдир

Бирор бир мамлакат, бирор бир минтақа, бирор бир жамият коррупциядан иммунитетга эга эмас. Коррупция порахўрлик, ижтимоий истеъмол учун мўлжалланган товар ва хизматларни ноқонуний ўзлаштириш, уруғ-аймоқчилик, маҳаллийчилик каби кўринишларга эга.

Шунингдек, коррупция тадбиркорликка, фанга, таълимга, соғлиқни сақлашга ва бошқа кўплаб соҳаларга жиддий зарар етказади, мамлакат коррупциялашган тизимда муваффақиятли ривожлана олмайди.

Наманган давлат ўрмон хўжалигида “9-декабрь-Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” га бағишланган профилактик тадбир ўтказилди. Тадбирда соҳани ривожлантириш, очиқликни таъминлаш, коррупцион хатарларни олдини олиш ва бартараф этиш, соҳада коррупцияга қарши курашишнингзамонавийтизимларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди. Тадбирда Наманган вилоят ўрмон хўжалиги комплаенс-назорати бош мутахассиси Б.Арслонов иштирок этди. Йиғилишда шунингдек, соҳага оид масалалар ҳам кўрилиб, барча бўлим бошлиқларига тегишли топшириқлар берилди.

Мазкур тадбирда соҳа мутахассислари давлатимиз раҳбари 2016 йил октябрда, маҳаллийчилик ва уруғ-аймоқчилик каби иллатлар баробарида Ўзбекистоннинг барқарор ривожига хавф туғдираётган таҳдидлар орасида айнан давлат ҳокимиятини обрўсизлантириб, иқтисодиётнинг ўсиши ва тадбиркорлик ривожига жиддий тўсиқ бўлиб келаётган коррупция масаласига барчанинг эътиборини қаратганлигини қайд этди. Айнан шу даврдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлиги остида коррупцияга қарши муросасиз кураш бошланди ва бу борада изчил қадамлар қўйилганлигини таъкидлаб ўтди.

Дилрабо Бобоева,
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси мутахассиси