Қишлоқ хўжалиги экинлари, чорвачилик фермалари, каналлар, аҳоли пунктлари, автомобил ва темир йўллар, сув омборлари ва б. объектларни табиатнинг ноқулай ҳодисалари (қурғоқчилик, тупроқ эрозияси, сел, қор ва b.)dan саклаш ва микроиқлимни яхшилаш мақсадларида барпо қилинадиган ўрмон дарахтзорлари. Улар ўрмон массивлари, тасмасимон ва туп-туп шаклда бўлиши мумкин. Бу дарахт-зорлар ўрмонларнинг 1-гуруҳ тоифасига киради. Бажарадиган вазифасига қараб Иҳота дарахтзорлари қуйидаги гуруҳларга бўлинади: давлат иҳота ўрмонзорлари; лалми ерлардаги Иҳота дарахтзорлари; каналлар атрофидаги иҳота ўрмонзорлари; суғориладиган ерлардаги дала ўрмон иҳотазорлари; тоғ қияликларидаги сувларни тартибга солиш иҳотазорлари; жарликлар атрофидаги ўрмон иҳоталари; тоғ мелиоратив Иҳота дарахтзорлари; яйлов ўрмон иҳота-зорлари; фермалар атрофидаги ўрмон иҳотазорлари; яшил соябонлар; кўчма қумларда барпо этилган ўрмон иҳота-зорлари ва б. Иҳота дарахтзорларини барпо этишда асосий (ҳимояловчи), йўлдош (тупроқнинг вертикал кесимини зичлайдиган) дарахтлар ва бута (тупроқни эрозиядан ҳимоялайдиган)лардан фойдаланилади.
Иҳота дарахтзорларининг қуйидаги турлари кўпроқ қўлланади: лалми ва суғориладиган ерларда дарахт ва буталар экиб, 2—4, баъзан 5 қатор дал а иҳота дарахтлари минтақаси ҳосил қилинади. Шамол кучли бўлган минтақаларда (Фарғона водийсининг Қўқон туманлари гуруҳи, Мирзачўл ва sh.k.) 4—5 қаторли панжарасимон дарахтзор минтақалари (минтақанинг бутун вертикал кесими бўйича бир хил оралиқда йўлаклар қолдирилади) яхши самара беради. Дала иҳота дарахтзор минтақалари шамол тезлигини пасайтиради, тупроқни шамол эрозиясидан саклай-ди, қорнинг бир текисда тўпланишига ва намни сақлашга имкон беради. Сувни тартибловчи дарахтзор минтақалари қияроққ. х. ерларида барпо қилинади. Уларнинг асосий ва-зифаси эриган қор сувлари ва ёғинларнинг оқиб кетишини камайтиришдан иборат. Шунингдек, улар тупроқни ювилиб кетишдан саклайди, ер сиртидаги сувларнинг тупроқ остига ўтишини осонлаштиради.
Ўзбекистондаҳам дала иҳота дарахтзор минтақаларини кўпайтиришга қаратилган кўплаб чора тадбирлар олиб борилмоқда масалан Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги М39 Тошкент-Самарқанд магистрал Халқаро авто йўлининг икки томонидаги химоя ўрмонзорлардаги дарахтларнинг хатосини тўлдириш мақсадида вилоят ўрмон хўжаликлари ва Ғ֪֪аллаорол ИДЎХ томонидан Қайрағоч, аччиқ бодом, лалми худудга мос равишда йирик хажмли кўчатлар экилиши бошланган
