Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

БОШ ҚОМУСИМИЗ ВА МАДҲИЯМИЗ – 30 ЁШДА!

Тарих саҳнида ўттиз йил гўё – бир лаҳзадек. Лекин мамлакатимиз шонли тарихида мазкур ўттиз йил ривожланиш, тараққиёт даври бўлди, десак муболаға бўлмайди. Асрлар давомида эришилмаган орзу-ниятлар, эркинлигу ободлик ишлари айнан шу даврда ушалмоқда.
Конституциямизнинг 5-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси қонун билан тасдиқланадиган ўз байроғи, герби, мадҳияси каби давлат рамзлари мавжуд. Мамлакатимизда бутун давлат ва жамият қурилиши, фуқароларнинг барча ҳуқуқлари ва бурчлари Бош қомусимизга асосан чиқарилган қонунлар ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатлари асосида тартибга солинади. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунасидир.
Ана шу шонли санани кўтаринки руҳда нишонлаш учун Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда Давлат мадҳияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан “Бош Қомусимиз ва Мадҳиямиз – 30 ёшда!” номли маданий-ма’рифий тадбир ташкил этилди.
Унда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Низомидин Бакиров, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ма’навият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти бош мутахассиси, филология фанлари доктори Ғофуржон Ҳамроев, журналист Юлдуз Ориповалар иштирок этдилар.
Тадбирда Конституция асосида мамлакатимизда миллий қонунчилик тизими, давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари шаклланганлиги, барча жабҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги та’кидланди.
Халқимизнинг ягона муқадас қўшиғини яратиш жараёнида иштирок этган барча юртдошларимиз чинакам ватанпарварлар. Улар ўз матнларида она диёримиз, халқимизни шарафлаган улуғвор сўзлари билан ватанни севаверадилар. Лекин мадҳиямизга ҳурмат бажо келтириб, ўнг қўлини кўксига қўйган ҳолда юракнинг тубидан унга ҳамоҳанг бўлиш ҳам ватанпарварликнинг энг юксак даражаси аслида. Бу даражага эришиш ўзини шу юртнинг фарзанди деб билган ҳар бир инсонга, ҳар бир юртдошимизга шараф бағишлайди. Мадҳиямиз янграганда мамлакатимиздаги барча фуқароларнинг эзгу ғояларни рўёбга чиқаришда бирдам ва якдил эканликлари акс этади.
Шунингдек, “Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси” тўғрисидаги Қонунда ҳам мадҳия давлат суверенитетининг рамзи, унга катта эҳтиром билан қараш ҳар бир юртдошимизнинг ватанпарварлик бурчидир, деб белгилаб қўйилганлиги айтиб ўтилди. Ўзбекистон фуқаролари, мамлакатимизда яшаб турган бошқа шахслар ҳам мадҳиямизни ҳурмат қилиши шартлиги қайд этилди.

Тадбир давомида узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, соҳа тараққиётига муносиб ҳисса қўшган ходимлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги муносабати билан кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Малика Абдухакимова

Биз зўравонликка қаршимиз!

Биз зўравонликка қаршимиз!

Аёл ожиза, бироқ кучли, аёл заифа, аммо иродали! Унинг иродаси олдида лозим бўлса буюклар бош эгади. Азалдан эркаклар...