Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни

Дунёнинг ривожланиши ҳамда тинчлик ва хавфсизликни та’минлаш мақсадида коррупцияга қарши курашда бирлашмоғимиз лозим!
Коррупция – бу ҳар бир жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришини издан чиқарувчи энг хавфли жиноятдир.
Ҳеч қайси мамлакат, бирон-бир ҳудуд ёки жамият йўқки у коррупцияга қарши иммунитетга эга бўлса.

Бирлашган миллатлар ташкилотида барча давлатлар ҳамкорликда, та’лим, тиббиёт, суд-ҳуқуқ, демократиянинг ривожланишига коррупциянинг кириб боришига асосий э’тиборини қаратувчи тадбир ишлаб чиқилган. Халқаро тадбир ўзининг э’тиборини коррупциянинг барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда энг катта тўсиқ бўлишга қаратади.

Шу муносабат билан 2003 йил 9 декабрь куни Мекцикада БМТнинг коррупцияга қарши конвенцияси имзоланган ва ушбу кун Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни сифатида э’лон қилинган. Шу тариқа 2004 йил 09 декабрь кунидан бошлаб Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни сифатида нишонланмоқда.

Жорий йилнинг 6-декабрь куни Наманган давлат ўрмон хўжалигида “9-декабрь-Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” га бағишланган профилактик тадбир ўтказилди. Тадбирда соҳани ривожлантириш, очиқликни таъминлаш, коррупцион хатарларни олдини олиш ва бартараф этиш, соҳада коррупцияга қарши курашишнинг замонавий тизимларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди. Тадбирда Наманган вилоят ўрмон хўжалиги комплаенс-назорати бош мутахассиси Б.Арслонов иштирок этди. Йиғилишда шунингдек, соҳага оид масалалар ҳам кўрилиб, барча бўлим бошлиқларига тегишли топшириклар берилди.

Биз зўравонликка қаршимиз!

Биз зўравонликка қаршимиз!

Аёл ожиза, бироқ кучли, аёл заифа, аммо иродали! Унинг иродаси олдида лозим бўлса буюклар бош эгади. Азалдан эркаклар...