Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасида иқлим шароитига мос дарахтларни танлаш, экиш, парваришлаш, ҳимоя ўрмонзорларини барпо этиш, ўрмонзорларни муҳофаза қилиш борасидаги ишлар таҳлили.

Маълумки, дунё бўйича глобал иқлим ўзгаришлари жадаллашган. Бунинг натижасида атмосфера ҳавосининг бузилиши ва унинг салбий таъсири барча жабҳаларда, айниқса инсонларни яшаш тарзида жиддий сезилмоқда.
Ушбу омилларни инобатга олган ҳолда ҳудудларда дарахтлар кўчатларини экиш тадбирларига Давлат ва Ҳукумат даражасида алоҳида эътибор қаратилган.
Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан жорий йилда Самарқанд шаҳрида ўтказилган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг навбатдаги йиғилиши, Туркий давлатлар Раҳбарларининг кенгайтирилган йиғилиши, Халқаро миқёсда ўтказилган йиғилишлар олдидан, шунингдек Давлатлар Раҳбарларининг юртимизга ташрифлари давомида рамзий маънода Кўчат экиш маросимлари ўтказилиб келинмоқда.
Бу эса бутун халқимиз, айниқса соҳа ходимлари катта мотивация бўлди.
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан ҳудудларда экологик ҳолатни яхшилаш, дарахт ва бута кўчатларини экиш ҳисобига ўрмонзорлар майдонини кенгайтириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан:
Ўрмонзорларни кенгайтириш ва кўчатхоналарни ташкил этиш мақсадида 1 минг тонна чўл ва бошқа турдаги дарахт ва буталарнинг уруғлари жамғарилди.
Кўчатчилик-соҳани ривожлантиришда ўрмон ўжаликларининг асосий “драйвер” йўналишларидан бири ҳисобланади. 2017 йилгача 40 турдаги 51 млн. дона ниҳол ва кўчатлар етиштирилган бўлса, жорий йилда ниҳолхона ва кўчатхоналар майдони 1,2 минг гектарга етказилди ва 70 турга яқин 113 миллион дона ниҳол ва кўчатлар етиштирилди.
Кўчатларни етиштиришда соҳа олимларининг тавсиялари асосида ҳар бир ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитига мос сувсизликка ва қурғоқчиликка чидамли дарахт кўчатларини етиштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида манзарали, мевали дарахт ҳамда буталарнинг 35 млн туп захираси яратилди. Шундан, кузги кўчат экиш мавсумида 13,5 млн туп (13 млн дона режага нисбатан 104,5 фоиз) кўчатлар етказиб берилди. Бундан ташқари, 2023 йил баҳорги мавсумда 22 млн дона кўчатлар етказиб берилади.
Шу билан биргаликда, ижтимоий соҳани қўллаб-қувватлаш ҳамда кўчат экишда бевосита Қўмитани ҳиссасини қўшиш мақсадида Халқ таълими вазирлиги тизимидаги 211 та мактабларга ва Мактабгача таълим вазирлиги тизимидаги 186 та мактабгача таълим муассасаларига кўчат етказиб бериш ҳамда экишда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ўрмон хўжаликлари бириктирилди.
Мактаблар атрофини кўкаламзорлаштириш мақсадида ўрмон хўжаликлари томонидан бугунги кунга қадар 78 минг дона ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда 5 минг дона кўчатлар беғараз етказиб берилиб, жойлардаги ўрмон хўжалиги мутахассислари томонидан агротехник тадбирлар аосида экиш ишларига амалий ёрдам кўрсатилди.
Қарор ва дастурларда белгиланган топшириқлар бўйича ўрмон фонди ерларида жорий йилда ўрмон хўжаликлари томонидан 215 минг гектар майдонда ўрмон барпо қилиш тадбирлари бажарилди.
Шу жумладан, Орол денгизининг суви қуриган тубида 107 минг гектар, Оролбўйи ҳудудлари ҳисобланган Навоий вилоятида 50 минг гектар, Бухоро вилоятида 40 минг гектар ва Хоразм вилоятида 11 минг гектар майдонда “яшил қопламалар” барпо этиш ишлари бажарилди.
Шунингдек, ўрмон фондининг тоғ ва тоғолди ҳудудларида 2,2 минг гектар майдонда ёнғоқмевали ўрмонзорлар барпо этилди.
Мисол учун, Чорвоқ сув омбори атрофида 101 гектар ер майдонида ҳимоя ўрмонзорлари барпо этилиб, жами 80 минг 100 дона, Зомин туманининг тоғ-олди ҳудудларида 232 гектар майдонда жами 90 минг 200 дона, Самарқанд шаҳри Чўпонота массивида 150 гектар майдонда жами 75 минг дона тоғли ҳудудларга мос бодом, ёнғоқ, қрим қарағайи, шарқ туя, виргин арчаси, наъматак каби дарахтлар кўчатлари экилди.
Шунингдек, Бўстонлиқ туманига кириш ҳудудидининг тепа қисмида “яшил ҳудуд” барпо этилиб, иқлим шароитга мос 7 минг дона қрим қарағайи, бодом кўчатлари экилди.
Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари дала четларида 110 та объектларда 2,5 минг гектар майдонда иҳота дарахтзорлари барпо этилди.

Маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятларнинг туман ва шаҳарларида жорий йилда 588 гектар майдонда“яшил боғлар”, 662 гектар майдонда “яшил жамоат парклари” ташкил этилди.
Бундан ташқари, Мудофаа вазирлиги, Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш қўмитаси, Давлат экология қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда республикада яшил ҳудудларни кенгайтириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан биргаликда, ўрмон фонди ерлари ва ундаги мавжуд, ўрмонзорлар шу жумладан, тоғлар, ўрмонлар, сувли ботқоқли ҳудудлар, дарёлар, сувли қатламлар ва кўллар ўрмон хўжаликлари томонидан доимий қўриқлаш ташкил этилган. Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва қўриқлаш мақсадида 2022 йилда 90 минг гектардан ортиқ майдонда ўрмон касалликлари ва зараркунандаларга қарши кураш, ўрмон ёнғинларини олдини олиш мақсадида 342 км минераллаштирилган полосалар қуриш, 859 км масофада ўрмон хўжалиги аҳамиятига эга бўлган мавжуд йўлларни таъмирлаш каби муҳим ўрмонларни муҳофаза қилиш тадбирлари бажарилди. Ўрмон фонди ерларида биологик ва экологик жиҳатдан хавфсиз усуллардан фойдаланган ҳолда зараркунандалар ва касалликларга қарши жами 146,5 минг гектар, жумладан, 96,5 минг гектар майдонда биологик кураш тадбирлари амалга оширилди.
Ҳозирги кунда 420 нафарга яқин ўрмон инпекторлари фаолият юритаётган бўлиб, 2022 йил 1 ноябрь ҳолатига Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизим ташкилотларида жами 694 та ҳолатда ўрмон ҳуқуқбузарликлари аниқланиб, жами 3 млрд 153,4 млн сўм зарар келтирилган ва қўлланилган жарималар 302 млн 623 минг сўмни ташкил этмоқда.
Маълумот учун: дарахт кесиш бўйича 153 та ҳолатда етказилган зарар 732 млн 37 минг сўмни ва жарима 152 млн 52 минг сўмни, мол боқиш бўйича 283 та ҳолатда етказилган зарар 1 млрд 313 млн 263 минг сўмни ва жарима 35 млн 371 минг сўмни, ов қилиш бўйича 10 та ҳолатда етказилган зарар 44,13 млн сўмни ва жарима 9,6 млн сўмни, бошқа ҳуқуқбузарлар 248 та ҳолатда 1 млрд 14 минг сўмни ва жарима 105,6 млн сўмни ташкил этмоқда.
Жами 96 та ҳолат бўйича суд органларига ҳамда 57 та ҳолат МИБ органларига юборилган. Ҳозирги кунга келиб 374 та ҳолат бўйича жами 333,2 млн сўм зарар ва 85,4 млн сўм жарима ундирилган.
Шунингдек, тизим ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 8.07.2021 йилдаги 431-сон қарори билан тасдиқланган “Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ягона электрон иш юритув тизими орқали маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни юритиш тартиби ҳақида”ги низом талаблари асосида маъмурий иш ҳужжатлари «Э-маъмурий иш» тизимига электрон шаклда киритилиши орқали амалга оширилиб келинмоқда.

Муҳтарам Президентимиз таъбири билан айтганда “дарахт ҳавас билан экилиши, халқимиз, маҳаллаларимизнинг маданиятига айланиши”да Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси мавжуд куч ва имкониятларини ишга солиб, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда ўз ҳиссасини қўшади.

Дилрабо Бобоева,
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси мутахассиси