Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

“Давлат ўрмон фонди участкаларидан маданий-маърифий, тарбиявий, соғломлаштириш, рекреация ва эстетик мақсадларда фойдаланиш тартиби” лойиҳаси муҳокамаси бўлиб ўтмоқда.

Маълумки, Ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ҳамда бошқа қонун ҳужжатларидан иборат. Ер, сув, ер ости бойликлари ва ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ ўрмонлардан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар тегишли қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

Пойтахтда “Давлат ўрмон фонди участкаларидан маданий-маърифий, тарбиявий, соғломлаштириш, рекреация ва эстетик мақсадларда фойдаланиш тартиби” лойиҳаси вазирлик ва идоралар билан муҳокамаси ташкил этилди. Мазкур тартиб лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 30 сентябрдаги 278-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўрмондан фойдаланганлик учун тўловлар миқдорини ва уларни ундиришни тартибга солиш тўғрисида низом”га ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 январдаги 13-сонли “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда бўлишни тартибга солишнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарори талаблари асосида ишлаб чиқилиб, давлат ўрмон фонди участкаларидан маданий-маърифий, тарбиявий, соғломлаштириш, рекреация ва эстетик мақсадларда фойдаланиш тартибини белгилаши назарда тутилган.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, ўрмонларни муҳофаза қилиш, қўриқлаш, улардан оқилона фойдаланиш, такрорий кўпайтиришни таъминлаш ҳамда ўрмонлар маҳсулдорлигини ошириш мақсадида ўрмонга оид муносабатларни тартибга солишдан, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш Ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг асосий вазифаларидан саналади.

Дилрабо Бобоева,
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси мутахассиси