Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Долзарб 40 кунлик» давом этмоқда

Давлатимиз раҳбари таъкидлаб ўтганидек, «Дарахт ҳавас билан экилиши, халқимиз, маҳаллаларимизнинг маданиятига айланиши лозим».
Ҳозирги кунда республикамизнинг 14 та ҳудудларида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Долзарб 40 кунлик» эълон қилиниб, кузги кўчат экиш ишлари амалга оширилмоқда.
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизим ташкилотлари томонидан 13 миллион дона манзарали, мевали дарахт ва буталарнинг кўчат ва қаламчаларини ҳудудларга етказиб бериши белгиланган бўлиб, бугунги кунгача 11,7 миллион дона кўчатлар ва қаламчалар етказиб берилди.
Шунингдек, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг тегишли буйруқлари билан Халқ таълими вазирлиги тизимидаги 211 та мактабларга ва Мактабгача таълим вазирлиги тизимидаги 186 та мактабгача таълим муассасаларига кўчат етказиб бериш ҳамда экишда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ўрмон хўжаликлари бириктирилди. Мактаблар атрофини кўкаламзорлаштириш мақсадида ўрмон хўжаликлари томонидан бугунги кунга қадар
76 минг дона кўчатлар беғараз ёрдам тариқасида етказиб берилиб, жойлардаги ўрмон хўжалиги мутахассислари томонидан агротехник тадбирлар аосида экиш ишларига амалий ёрдам кўрсатилмоқда.
Шу билан бирга, республика ҳудудларидаги мактабгача таълим муассасалари эҳтиёжидан келиб чиқиб, айни пайтда талаб этиладиган кўчатларни беғараз етказиб берилмоқда.
Кўчат экиш ва парваришлаш ишларини илмий ёндашув асосида ташкил этиш, ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитига мос бўлган кўчатлар турларини танлаш мақсадида тажрибали мутахассислардан иборат республика ва ҳудудий ишчи гуруҳлари шакллантирилди.
«Долзарб 40 кунлик»да кўчат экувчи субъектларни кўчат билан таъминлаш мақсадида ўрмон хўжаликларидан ташқари кўчатчилик билан шуғулланувчи фермер хўжаликлари, тадбиркорлар ва аҳоли томорқаларида мевали, манзарали дарахт ва бута кўчатлар захираси яратилган.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудларида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 2023 йилда аҳоли уйлари, кўчалар, ариқлар ёқалари, хиёбонлар ва паркларда райҳон, жамбил, ялпиз ва бошқа доривор ўсимликларни экиш бўйича “Йўл харитаси” чиқилиб, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланди.
Ушбу “Йўл харитаси”да ўрмон хўжаликлари мавжуд иссиқхоналардан самарали фойдаланган ҳолда 20 млн 500 минг дона райҳон, 20 млн 800 минг дона жамбил ҳамда 2 млн дона лаванда кўчатларини етиштириб, ҳудудларга етказиб берилиши белгиланди.
Инновацион ривожлантириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси билан ҳамкорликда ҳудудларнинг тупроқ ва иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда экилиши мумкин бўлган дарахт ва бута турлари рўйхати шакллантирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги “Республикада кўкаламзорлаштиришни жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш тўғрисида””ги ПФ-46-сонли Фармони қабул қилингин.
Фармон билан тасдиқланган Дастрларга асосан 2022 йилда 584,2 га майдонда “Яшил боғлар” барпо этиш белгиланган бўлиб, ҳозирги кунгача 535,6 га майдонда (91,5 фоиз) барпо этилди.
Жорий йил якунигача “яшил боғлар” майдони 600 гектарга етказилади.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик» ишлари давом этирилмоқда.

Муносабат

Муносабат

Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги миллий қонунчилик билан тартибга...