Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига жорий йил 9 ой давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 942 та мурожаат келиб тушган.
Мурожаатлар кўриб чиқилиш натижасига кўра, 28 фоизи – ижобий ҳал этилган.
Шундан жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган мурожаатларнинг 60,2 фоизига тегишли тушунтиришлар берилган. 3,5 фоизи – қонун талабларига мувофиқ тарзда рад этилган ва 8,3 фоиз мурожаатларга тегишлигиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган.
Мурожаатларнинг 223 таси (23,7%) ёзма, 538 таси (57,1%) электрон, 181 таси (19,2,6%) оғзаки мурожаатлардан иборат.
Қайд этиш лозимки, 159 та (16,9%) – бевосита, 783 (83,1%) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари ҳамда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган.
Мурожаатларнинг 94,3 фоизи жисмоний шахслардан ва 5,7 фоизи юридик шахслардан келган.
Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг асосий қисми;
3,2 % – ўрмон хўжалиги ташкилотлари раҳбарлари ва ходимларининг фаолияти, 71,2 % – ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш ва шартномалар тузилиши, 1,5 % – ўрмон хўжалигини ривожлантириш бўйича таклифлар, 1,5 % – ўрмон хўжалиги фаолияти, 0,7 % – ўрмон хўжалигига инновацион технологияларни жорий этиш, 8,8 % – ижтимоий, 2,6 % – инвестицияларни жалб этиш ва экотуризмни ривожлантириш ва 10,5% – бошқа масалалардан иборат.
Ҳудудлар кесимига кўра, мурожаатлар Сурхондарё (19,5 %), Қашқадарё (15,6 %), Тошкент (14,4 %) Самарқанд (9,1 %), Наманган (6,8 %), Навоий (6,5 %), ва Фарғона (6,2 %) вилоятлари аҳолисига тўғри келади.
Такрорий мурожаатлар ҳам асосий қисмини ушбу вилоятлар ташкил қилмоқда.
Қўмитада ҳар ҳафтанинг жума кунида мутасаддилар иштирокида мурожаатлар билан ишлаш ҳолатини муҳокама қилиб бориш амалиёти йўлга қўйилган.
Шу билан бирга такрорий мурожаатлар кўпайиши ҳолатлари ҳамда мавжуд хато ва камчиликларнинг сабаблари чуқур таҳлил қилинмоқда.
Келгусида уларнинг келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Жойларда мурожаатлар билан ишлашнинг натижадорлигини ошириш ҳамда ўз фаолияти йўналиши бўйича келиб тушаётган тизимли муаммоларни аниқлаш мақсадида сайёр қабуллар ҳам ташкил қилинмоқда.
Алоҳида таъкидлаш лозимки, ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган муаммоларни зудлик билан бартараф этилишини таъминлаш чоралари ҳам кўрилмоқда.
Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Дилрабо Бобоева