Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Марказий Осиё минтақасида чўлланишга қарши курашиш, муаммолар ва уларнинг ечимига қаратилган инновациялар

Тупроқ эрозияси ─ энг кенг тарқалган деградация тури ҳисобланади. У улкан иқтисодий ва экологик зарар етказади. Чунки қишлоқ хўжалигининг асосий воситаси ва биосферанинг ўрнини босиб бўлмайдиган компоненти сифатида тупроқ йўқ бўлишига олиб келиши мумкин.

Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, тупроқларнинг эрозияга учраши чўлланиш, биологик хилма-хилликни йўқотиш ва бутун экотизимларнинг деградациясига олиб келиши, агар яқин келажакда ҳолат ўзгармаса, тез орада инсониятга кенг миқёсда озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ глобал муаммо таҳдид солиши мумкин.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси ҳамда
Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтида “Марказий Осиё минтақасида чўлланишга қарши курашиш, муаммолар ва уларнинг ечимига қаратилган инновациялар” мавзусида халқаро конференция ташкил этилди.

Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш бўлими бош мутаҳассиси Х. Толипов қайд этилишича, ҳозирги кунда мамлакатимиз яйловларининг 40 % дан ортиғида турли даражадаги инқироз юзага келган, 70 фоиз ёки 31,4 миллион гектар ер майдонлари қурғоқчиликка учраган. Улар асосан табиий шўрланган, кўчма бархан қумликлар ва қумликлардан иборат чўл ҳамда иссиқ гармсел шамоллари таъсиридаги ҳудудлардан иборатдир. Орол денгизи сув сатҳининг қуриши туфайли Ўзбекистонда яна қўшимча 3 миллион гектардан ортиқ майдонда Оролқум пайдо бўлди. Бу ҳолатлар яйловларни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини зудлик билан амалга оширишни тақозо этади.

Шунингдек, Конфренцияда яйловларининг деградацияга учраш сабаблари, оқибатлари ва унга қарши кураш чоралари хусусида сўз борди.

Ерларнинг ишдан чиқиши Марказий Осиё тараққиёти йўлида ғов бўлаётган жиддий муаммолардан бири ҳисобланади, яйлов инқирозларига сабаб бўлади. Натижада ер ресурслари ишдан чиқади ва бу ҳол экинлар ҳосили, чорвачилик ва ўсимликларни етиштириш унумдорлиги пасайиб кетади.

Яйловларнинг ишдан чиқиши асосан, уларда моллар керагидан ортиқча ўтлатилиши, бутазорлар кесиб юборилиши яйлов инфратузилмасига хизмат кўрсатиши йўқлиги билан боғлиқдир. Яйловлардан оқилона ва рационал фойдаланишда энг аввало яйлов алмашиниш тизимини жорий қилиш долзарб вазифа ҳисобланади.

Яйловлардан фойдаланиш мавсумларини алмаштириб туриш орқали уларга энг зарур вақтдаги дам бериш амалга оширилади. Яйловлар инқирозини юзага келтирувчи асосий омил бўлиб, улардан нотўғри фойдаланиш, яъни яйлов алмашиниш тизимининг ишлаб чиқилмаганлиги, яйловлар мол сиғимига риоя қилмаслик, яйловлардан узлуксиз фойдаланиш, сув манбаларининг етишмаслиги каби ҳолатлар ҳисобланади, ваҳоланки, мавжуд яйловлар майдони яйлов алмашиниш тизимини жорий қилиш, маълум яйловларга дам бериш учун етарличадир. Умуман олганда, яйловларни барқарор бошқаришнинг институционал механизмлари заифдир. Яйловлар ҳосилдорлигининг пасайиши, ўсимликлар қопланишининг қисқариши, бутасимон ўсимликларнинг камайиши айниқча қумли-чанг бўронларини содир бўлишига олиб келади.

Мамлакат умумий ер майдонининг қарийб ярмини ташкил этадиган яйловлардан оқилона фойдаланишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари яратиш, инқирозга учраган яйлов майдонларини аниқлаш, уларни тиклаш ҳамда ҳосилдорлигини ошириш учун озуқабоп экинларни экиш ишлари ташкил этиш озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратиш, аҳолига гўшт ва сут маҳсулотларини етказиб беришни кўпайтиришга хизмат қилади.Экспорт қилиш учун янги имкониятлар тақдим этади.

Яйловлар камайиб, чорвачилик маҳсулотларига талаб кучайиб бораётган бир даврда сигир ва қочириш ёшидаги таналарни сунъий уруғлантириш орқали чорва моллари наслини яхшилаш – соҳага инновацион технологияларни жалб қилиш соҳада энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Тадбирда мутахассисларнинг қайд этишича, яйловлардан оқилона фойдаланиш тизими яратилиб, яйловлардан максимал даражада фойдаланишни ўсимликларни сақлаш ва яхшилаш тадбирлари билан бирлаштиради.

Натижада яйловларнинг унумдорлиги 25 фоизга ошади, яъни бундан ташқари, бир гектар яйловдан 0,5 ц/га қўшимча озуқа олиш мумкин.