Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Халқаро ҳамкорлик доирасида табиатни муҳофаза қилиш бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 7-9 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда трансчегаравий ҳамкорликни ривожлантириш салоҳияти мавзусида Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон, Тожикистон ва Германия Федератив Республикасидан маъсул ташкилотлар ва мутахассислар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

Ушбу давра суҳбати Германия Халқаро ҳамкорлик жамиятининг (ГИЗ) «Марказий Осиёда иқлим ўзгариши билан ердан комплекс фойдаланиш» (ИЛУCА) минтақавий дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Экология давлат қўмитаси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Ташкил этилган ушбу давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Мичаэл Зукков табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси (Германия) вакиллари иштирок этишди.

Ушбу ташкил этилган давра суҳбатидан кўзланган мақсад бошқа ҳамкорлар билан биргаликда трансчегаравий шароитда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш бўйича тажриба алмашиш ва ҳаракатларни мувофиқлаштириш бўйича яқин ҳамкорликни кучайтиришдан иборат.

Давра суҳбатида «Марказий Осиёда иқлим ўзгариши билан ердан комплекс фойдаланиш» (МЮМА) Минтақавий дастурини амалга ошириш доирасида бир қатор вазифалар, жумладан, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни самарали бошқариш соҳасида минтақавий трансчегаравий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қатор вазифалар белгиланди.