Давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш, мазкур акция доирасида ҳар йили 200 млн.туп дарахт ва бута кўчатларини экиш белгилаб берилган эди. Мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, кўкаламзорлаштириш ва экологик ҳолатни яхшилашни таъминлаш соҳасида изчил ишлар олиб борилмоқда.
Шу жумладан, ҳар бир маҳалладаги хотин-қизларнинг оила аъзоларини ўзи яшаётган маҳаллани обод қилиши, кўкаламзорлаштириши бўйича мақсадли ва манзилли ишларни ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда амалга ошириш мақсадида, “Оналар яшил макон учун!” умуммиллий акциясига Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамкорлигида 2022 йилнинг 20 октябрь куни старт берилди ва 1 декабргача мамлакатимизнинг барча ҳудудларида давом эттирилади.
“Оналар яшил макон учун!” акцияси – хотин-қизларни манзарали ва мевали дарахт, бута уруғларини тайёрлаш ҳамда кўчатларини етиштириш, экиш ва парвариш қилиш бўйича кўникмаларини ошириш, кўкаламзорлаштириш ва экологияни асраш тушунчасини сингдиришга хизмат қилади.
Худди шундай тадбирлардан бири Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан ҳамкорликда “Оналар боғи” ташкил этилди. Унда қўшимча дарахтлар экилди, янги боғ барпо этилди ҳамда кўчаларга манзарали ва мевали дарахтлар ўтқазилди. Акция давом этмоқда