Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Расмий муносабат

Жорий йилнинг 3-ноябрь куни ижтимоий тармоқларда (телеграм мессенжеридаги «Зоминий» каналида) Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Хонимқўрғон ҚФЙ ҳудудидаги ўрмон хўжалигига тегишли бўлган ерларда дарахтлар аёвсиз кесилгани ҳақида маълумотлар тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан шуни маълум қиламизки, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Жиззах вилояти ўрмон хўжалиги бошқармаси маъсул ходимлари ушбу жиноят юзасидан Жиззах вилояти, Ғаллаорол туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Ҳолат бўйича ҳозирда ИИБ маъсуллари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Номаълум шахслар томонидан кесиб кетилган дарахтларнинг умумий сони 26 та бўлиб, уларнинг ўрнига Жиззах вилояти ўрмон хўжалиги бошқармаси томонидан 250 дона мевали ва манзарали кўчатлар экилди.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари яқин кунларда якунланиши кутилмоқда. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси вазият бўйича қўшимча маълумотларни бериб боради.

Муносабат

Муносабат

Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги миллий қонунчилик билан тартибга...