Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Шўрчи туман “Катта зовур” маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Мўминов томонидан тадбиркор Ю.Усановга туман Кадастр ва Ўрмон хўжалиги ходимлари ўзаро келишган ҳолда ўрмон хўжалиги ерларини шоли майдонига айлантираётганлиги ҳақидаги видеомурожаатлар тарқалди.
Мазкур ҳолат Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан тезкор равишда ўрганилди ва қуйидагилар маълум бўлди:
Сурхондарё вилояти Шўрчи туман “Катта зовур” маҳалласида яшовчи фуқаро Г. Авазов ўрмон хўжалиги билан бир неча йилдан бери шартнома асосида дарё қирғоқ бўйи ерларидан фойдаланиб келаётганлиги, аммо 2022 йилда шартномалар имзоланмасдан, аукцион орқали ерлар ижарага берилиши сабабли, фуқаро Г.Авазовга шу ҳудуддаги “Карвон ўлкаси” фермер хўжалиги раиси Ю.Усанов “балиқчилик” деб расмийлаштирган ҳужжатлар асосида ўрмон хўжалиги еридан 0,40 га ер майдонни шоли экиб фойдаланиш учун Г.Авазовга ижарага берганлиги маълум бўлди. Ижарачи Г.Авазовга фойдаланиб келган ер майдони мутахассислар томонидан қайта ўлчаб, тегишли тартибда ажратиб берилган ва “Карвон ўлкаси” фермер хўжалиги раиси Ю.Усановнинг ўрмон хўжалиги ерларини ноқонуний эгаллаб олиш ҳолати юзасидан ҳужжатлари расмийлаштирилиб, Шўрчи туман прокуратурасига тақдим этилди.
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси матбуот хизмати