«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Бухоро вилояти Жондор тумани Мохон чўл ҳудудида 2 гектар майдонда 700 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Унда вилоят ва туман ҳокимлиги вакиллари, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар бошқармалари, масъуллари иштирок этди. Аксия икки босқичда ташкил этилиб, биринчи босқичда барча ташриф буюрганлар ҳар бири бир туп ниҳолни ерга қадади. Иккинчи босқичда эса умумиллий лойиҳанинг аҳамияти ҳақида маълумот берилди.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида 400 тўп терак дарахтнинг қаламчалари экилди

Тошкент вилояти Ангрен шаҳар ҳудудидаги автомабил йўлининг чеккаларида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 500 туп хар хил турдаги манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилиш ишлари олиб борилмоқда.

Жиззах вилояти Мирзачўл туманида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари давом этмоқда.Туман касб-ҳунар мактабида 1050 дона ток, 550 дона анор ва 850 дона терак қаламчалари ва 50 дона тут кўчатлари экилди.
