Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

«Меҳнатингиз роҳат бўлсин, азиз аёллар» номли маънавий-маърифий тарғибот тадбири

15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан жорий йил 14 октябрь куни Наманган давлат ўрмон хўжалигида ҳозирда шу соҳада ишлаётган ва нафақадаги аёллар учун Уйчи туманидаги «Мезон» кафесида «Меҳнатингиз роҳат бўлсин, азиз аёллар» номли маънавий-маърифий тарғибот тадбири ташкил этилди. Тадбирни хўжалик директори Абдурасулбек Аббасов очиб бериб, барчани мазкур сана билан табриклади. Қўмитанинг Хотин-қизлар бўйича бошланғич ташкилоти раиси Малика Абдуҳакимова ҳам ушбу тадбирда иштирок этди. Тадбир давомида мамлакатимизда ҳукуматимиз томонидан сўнгги йилларда хотин-қизларга кўплаб имконият, шароитлар яратилаётгани, жамиятда хотин-қизларни роли, узоқ йиллар ишлаб соҳага муносиб ҳисса қўшган ишчи, ходим аёлларга берилаётган эътибор тўғрисида гапирилди.

Мамлакатимизда эркин, озод ва фаровон ҳаёт бунёд этиш, экологик барқарорликни таъминлаш, ўрмон хўжалиги ривожига қўшган ҳиссаси учун аксарият аёллар ташаккурнома ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланиб, эсдалик совғалар берилди. Тақдирланган хотин-қизлар сўзга чиқиб, сўнгги ўттиз йил ичида аёлларга ҳурмат, эътибор ортгани, турли байрамлар арафасида совға ва ҳадялар улашилаётгани, шундай тадбирларга таклиф этилишидан мамнун эканликларини алоҳида таъкидлаб, ўз миннатдорчиликларини изҳор қилдилар. Тадбир шўх қўшиқ ва рақслар билан давом эттирилди.