Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

“Ўзбекистон ташқи сиёсатининг долзарб масалалари ва Коррупциянинг жамият ривожига салбий таъсири” мавзусида ўқув семинари ўтказилди

12 октябрь куни Қўмитанинг Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси ва худудий ташкилотлари (ZOOM) ходимлари иштирокида “Ўзбекистон ташқи сиёсатининг долзарб масалалари ва Коррупциянинг жамият ривожига салбий таъсири” мавзусида ўқув семинари ўтказилди.

Ушбу тадбирга Ўзбекистон Милий телерадиокомпаниясининг сиёсий шарҳловичиси Қобилбек Каримбеков мавзуга оид ўз маърузаси билан иштирок этди.

Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатининг долзарб масалалари деганда биринчи ўринда тинчлик устувор йўналиш эканлигини жуда яхши биламиз. Яқинда Самарқанд шаҳрида ўтказилган ШҲТнинг навбатдаги Саммити, унда имзоланган келишув шартномаларининг аҳамияти ва бошқалар тўғрисида фикр юритилди. Буни ичигаЎзбекистон Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгилаб берилган тадбирлар ҳам кириб кетади. Давлат раҳбарининг турли халқаро Саммит ва учрашувларда тинчлик устувор йўналиш эканлиги, минтақада тинчликка таҳдид солиши мумкин бўлган кучларга барҳам бериш, Афғонистон масаласига жиддий эътибор қаратиш борасида ташаббус билдирилиб келинмоқда.

Шунингдек учрашув давомида Россия-Украина муносабатлари, мазкур зиддиятдан Ўзбекистон ва бошқа Ўрта Осиё давлатларига етадиган иқтисодий ва бошқа зарарлар хусусида тўхталиб ўтилди.

Бундан ташқари Коррупцияга қарши курашиш бутун дунёда глобал мавзулардан эканлиги, хар қандай ривожланган давлатларда ушбу иллатнинг учраши, ўз ўрнида жамиятда фуқароларда ушбу иллатга муросасиз муносабатни шакллантириш билан унга қарши самарали курашиш мумкинлиги билдириб ўтилди. Коррупция деганда нафақат икки шахс ўртасидаги пул билан боғлиқ олди-берди муносабатлари балки, кундалик хаётда турли кўринишдаги совға саломлар, хизматларни кўрсатиш ва бир қатор мисоллар тариқасида келтириб ўтилди.

Тадбир давомида Қўмита раисининг Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Абдухакимова, Комплаенс назорат бўлими етакчи мутахассиси А.Якубовлар иштирок этдилар.