Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Коррупцияга қарши чоралар профилактикаси ўтказилмоқда

Наманган вилояти “Поп ихтисослашган давлат ўрмон хўжалиги”да “Соҳани коррупция йўл қўймасдан ривожлантирамиз” мавзусида навбатдаги профилактик тадбир ўтказилди. Тадбир Наманган вилоят ўрмон хўжалигининг Коррупцияга қарши комплаенс назорати масъул ходими Б. Арслонов томонидан ташкил этилиб, унда мазкур хўжаликнинг раҳбар ва масъул ходимлари, шунингдек, хўжаликка қарашли барча ўрмон бўлимлари бошлиқлари иштирок этишди.

Йиғилишда хўжаликдаги барча ўрмон бўлимларида олиб борилаётган ишлар самарадорлиги талаб даражасида эмаслиги, Ҳукуматимиз ва Қўмита раҳбарияти томонидан қўйилган вазифа ҳамда топшириқлар, режаларнинг бажарилиши қониқарсиз аҳволда эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Ўз навбатида бу каби салбий ҳолатларнинг юзага келишига баъзи бўлинмалар раҳбарларининг ўз вазифаларига совуққонларча муносабатда бўлаётганликлари танқид остига олинди.
Шунга кўра, ҳар бир масъул ходим ўз вазифасини виждонан бажариши, коррупцион ҳолатларга йўл қўймасликлари, акс ҳолда амалдаги қонун талабларига кўра жавобгарликка тортилишлари мумкинлиги тушунтирилди, йиғилиш юзасидан қарор қабул қилинди.

Муносабат

Муносабат

Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги миллий қонунчилик билан тартибга...