Давлат рамзлари

ДИҚҚАТ, ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!!

Ўрмон хўжалиги илмий тадқиқот институти докторантура бўлимига 06.03.01. Ўрмон экинлари. Селекция, уруғчилик ва шаҳарларни кўкаламзорлаштириш. Ўрмонлар агромелиорацияси ва ҳимоя ўрмонларини барпо этиш ихтисослиги бўйича докторантура (DSc), таянч докторантура (PhD) ва мустақил изланувчилик (DSc, PhD) ўқишига талабгорларнинг хужжатларини жорий йилнинг 15 сентябрдан 15 октябр оралиғида қабул қилишни бошлади.
Ҳужжатларни қабул қилиш Инновацион ривожланиш вазирлигининг https://phd.mininnovation.uz. ягона платформаси орқали қабул қилинади. Қабул учун зарур бўлган хужжатлар:
Таянч докторантура (PhD) учун:

  1. Aриза.
  2. Қисқача биографик маълумот (объективка – намуна 3.5 шакл бўйича ўзбекча ва русча шаклда).
  3. Меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун).
  4. Олий таълим муассасаси магистратураси дипломи ёки клиник ординатурани тугатганлиги (тиббиёт фанлари учун), олий маълумот (мутахасислик дастурлари бўйича) тўғрисида диплом нусхаси.
  5. Нашр етилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари (камида 1 та мақола ва 2 та тезис).
  6. Иш жойидан тавсифнома (Мустақил изланувчилар учун)
  7. Паспорт нусхаси.
  8. Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси ҳужжат нусхаси (мавжуд бўлса) IELTS, TOEFL ёки бошқа тан олинган сертификатлар (мавжуд бўлса)

Докторантура учун (DSC) учун:

  1. Ариза.
  2. Қисқача биографик маълумот (обйективка, намуна бўйича 3.5 шакл, ўзбекча ва русча шаклда).
  3. Меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун).
  4. Олий маълумот, фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (PhD) ёки хорижий давлатларда унга тенглаштирилган илмий даражага ега бўлганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси.
  5. Тадқиқот мавзуси бўйича илмий маъруза ва фан доктори (DSC) илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертацияси режасининг батафсил лойиҳаси.
  6. Нашр етилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари (камида 3 та мақола ва 2 та тезис).
  7. Иш жойидан тавсифнома (Мустақил изланувчилар учун)
  8. Паспорт нусхаси.
  9. Илмий ютуқлари (Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси ҳужжат нусхаси)

Тегишли ҳужжатларнинг қоғоз вариантлари Инновацион ривожланиш вазирлигининг https://phd.mininnovation.uz. ягона платформасидан рўйхатдан ўтгандан сўнг қабул қилинади.

Қабул имтиҳонлари жорий йилнинг ноябр ойида 2 та фандан бўлиб ўтади – 1. Чет тили (инглиз, немис); 2. Ихтисослик фани