Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Cурхондарё вилояти Қумқўрғон туманидаги муаммо

Ушбу мурожаат Сурхондарё вилояти Сурхондарё давлат ўрмон хўжалиги Сурхон ўрмон бўлими ўрмончиси Д.Жўраев, ўрмончи Т.Авазов, А.Муҳаммадиев, Боболочин МФЙ раиси Ш.Абдусаломов ва “Фарход ҳовузаси” балиқчилик ва фермерлик фаолиятини олиб бораётган раҳбари Ф.Нормуродовлар иштирокида жойида ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш давомида қирғоқ бўйида ноқонуний қишлоқ хўжалиги экинлари экиб келинаётганлиги маълум бўлди.

“Асадбек  зироати” ф/х, “Салимбек Рустам” ф/х, “Бобирмирза” ф/х, “Шахриддин Исмоилов” ф/х, “Иброхбек Мирзиябек” ф/х, “Амиров Зафар” ф/х, “Ёшғарот ўғлони” ф/х, “Саодат” ф/х ва “Фарходбек ҳавзаси” ф/х 50 метрлик ўрмон фонди ерларини эгаллаб олиб, қишлоқ хўжалиги экинлари экканлиги маълум бўлди.

Ҳозирги кунда ушбу юзага келган ҳолат бўйича Сурхондарё давлат ўрмон хўжалиги масъуллари томонидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига белгиланган тартибда мурожаат киритиш кўриб чиқилмоқда.