Биласизми?… Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги давлат ўрмон фондининг 85,5 фоизи чўл ҳудуди, 13,2 фоизи тоғ ҳудуди, 1 фоизи тўқай худуди, 0,2 фоизи водий ҳудудидан иборат.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги давлат ўрмон хўжаликларининг умумий ер майдони 12 миллион гектарни, яъни Ўзбекистон Республикаси умумий ер майдонининг 26,7 фоизини ташкил қилади.Шундан ўрмонзорлар майдони 4,5 миллион гектар, шу жумладан, ўрмон билан қопланган ер майдони 3,3 миллион гектарнини ташкил этади.
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида 62 та давлат ўрмон хўжаликлари, 10 та ўрмон-ов хўжаликлари, 3 та миллий табиат боғлари, 12 та ихтисослашган давлат ўрмон хўжаликлари, 6 та тажриба хўжаликлари, 4 та ўрмон ишлаб чиқариш корхоналари мавжуд.
Қонунчиликка кўра, “Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги тизмини 2030 йилгача ривожлантириш концепиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан 2021-2030 йилларда 72 минг 472 гектар фойдаланилмаётган ўрмон фонди ерларини фойдаланишга киритиш топшириғи белгиланган. Шундан, ўтган 2021 йилда 6 минг гектар ер фойдаланишга киритилган. 2022 йилда 7 минг гектар ер фойдаланишга топширилади.
Х. Умирқулов Ўрмонлардан қўшимча фойдаланиш бошқарма бошлиғи томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, Давлат ўрмон фонди умумий майдонининг 3 997 056 гектар бошқа фойдаланилмайдиган ерлардан иборат.
Ўрмон фонди ерларидан қўшимча фойдаланиш ва хўжаликларни даромадини ошириш мақсадида жорий йилда 6 минг 911 тонна қишлоқ хўжалиги махсулотлари омборларга йиғиб олиниб, жорий йилнинг якунига қадар 30 минг 500 тонна хар хил турдаги қишлоқ хўжалиги махсулотлари йиғиб олиниб, ўрмон хўжаликлари омборларига кирим қилинишига чоралар кўрилмоқда. Чорвачиликни ривожлантириш бўйича 2022 йил учун белгиланган режалар тўлиқ бажарилиб хусусий сектор субъектлари билан биргаликда 160 минг бош сонига етказилади.
Асаларичиликни ривожлантириш бўйича 2022 йил ярим йиллигида эса 125 минг 604 оилага йил якунига қадар хусусий сектор субъектлари билан биргаликда 210 минг асалари оиласига етказилади. Парандачиликни ривожлантириш бўйича 2022 йил ярим йиллигида ҳар хил турдаги паррандалар сонини 642 минг 831 донага йил якунига қадар хусусий сектор субъектлари билан биргаликда жами 1 млн 100 донага шундан ўрдакчилик соҳасида 50 минг донага етказилиш чоралари кўрилмоқда.Иссиқхоналар барпо этиш бўйича 2022 йил учун белгиланган режалар тўлиқ бажарилиб хусусий сектор субъектлари билан биргаликда 32 гектарга етказилади.
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси мутахассиси Д.Бобоева