Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ўсимлик дунёси табиат объектлари ичида алоҳида ва муҳим ўринни эгаллайди

Маълумки, соҳада қабул қилинаётган қонунлардан кўзланган асосий мақсад ўсимлик дунёси объектларини муҳофаза қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни такрор кўпайтириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Бу ўсимлик дунёсининг турлари таркибини ҳамда биологик хилма-хилликнинг таркибий қисми сифатида ўсимлик дунёсининг генетик фондини табиий шароитларда сақлаб қолиш борасидаги вазифаларни амалга оширишга хизмат қилади.

Бундан ташқари, соҳадаги қонунлар ўсимлик дунёси объектларининг турлари камайиб бориши ёки йўқолиб кетишининг олдини олиш ва сабабларини бартараф этишга, улардан илмий асосланган ҳолда оқилона ва барқарор фойдаланилиши ҳамда такрор кўпайтирилишини таъминлашга, юридик ва жисмоний шахсларнинг ушбу соҳадаги фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга хизмат қилади.

Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармасида Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси кадастри бўлим бошлиғи Д.Тожиев иштирокида “Инновацион лойиҳалар билан ишлаш тизимини жорий этиш” мавзусида Zoom платформаси орқали онлайн учрашув ташкил этилди.

Қайд этилишича, ўсимлик дунёси табиат объектлари ичида алоҳида ва муҳим ўринни эгаллайди. Ўсимлик дунёсининг табиат объектлари орасида тутган ўрни унинг табиат ва жамият ҳаётидаги аҳамияти, табиат ва жамиятнинг ўзаро алоқаси, узвийлиги ҳамда муносабатидаги ролидан келиб чиқади. Ўсимлик дунёсини ҳуқуқий ҳолати унинг табит ва жамиятдаги ана шу ўрни ҳамда аҳамиятини эътиборга олган ҳолда белгиланади.

Ўсимлик дунёси ҳуқуқий ҳолатини белгилашда аввало унинг табиатда тутган ўрни, фойдаланиш аҳамияти, муҳофаза қилиш зарурияти инобатга олинади. Табиат объектлари ичида ўсимлик дунёси муҳим экологик функцияни бажариши билан ҳарактерланади. У табиий атроф муҳит мувозанатини сақлаб туриб, ундаги тирик мавжудотни яшаши учун муҳим бўлган кислород етказиб беради. Шунингдек, ўсимлик дунёси ерни сув ва шамол эрозиясидан, қуёш нуридан сақлашда, сувни муҳофаза этишда муҳим роль ўйнайди.

Ўсимлик дунёси экологик вазифадан ташқари хўжалик эҳтиёжларини қондиришда ҳам муҳим ашё манбаи сифатида хизмат қилади.Ундан саноат, қишлоқ хўжалиги , табобот , соғломлаштириш , илм-фан мақсадларида кенг фойдаланилади. Ўсимлик дунёси ёғоч,мева, дори – дормон, пичан таёрлашда муҳим манба бўлиб ҳисобланади.

Учрашув сўнггида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Дилрабо Бобоева

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Мазкур ўқув курси дастурида янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида назарда тутилган масалалар, жумладан ишга жойлаштириш ва...