Тошкент вилоятида “InnoWeek-2022” инновацион ғоялар ҳудудий кўргазмаси ташкил этилди.
Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган Инноwеек 2022 ҳафталигида Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти илмий ҳодимлари иштирок этди.
Мазкур тадбирда вилоят кесимида илмий ва инновацион фаолликни ривожлантириш, ишлаб чиқаришга жорий этилган ва муваффақиятли қўлланилаётган технологияларни намойиш этиш, янги ғоя ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, молиявий рағбатлантириш, уларни халқаро бозорга олиб чиқилишига кўмаклашиш асосий мақсад эканлиги таъкидланди. Мамлакатимизда тўрт йилдан буён ўтказиб келинаётган “InnoWeek 2022” инновацион ғоялар ҳафталикларининг ижобий натижалари, хорижлик инвесторларнинг қизиқишлари ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, “InnoWeek-2022” инновацион ғоялар ҳудудий кўргазмаси Нурафшон ҳокимлиги ва Инновацион ривожланланиш вазирлиги вакиллари томонидан Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтини сертификат билан тақдирланди.
Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Дилрабо Бобоева
