Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

“Олачапон” ўрмон бўлимида 10 туп зарафшон арча кесилмаган, аммо…

Маълумки, ижтимоий тармоқларда “Олачапон” ўрмон бўлимида 10 туп зарафшон арча кесилганлиги тўғрисидаги хабар тарқалди ва кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.

Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси мутасаддилари томонидан мазкур ҳолат юзасидан ўрганишлар олиб борилди.

Сурхондарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича вилоят инспекцияси бошлиғи Ҳ Аралов Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бошқармаси ходими А Бобоқулов, Бойсун давлат ўрмон хўжалиги ўрмон мухандиси Б Шукуров, Кадастр мутахассиси А Тажиев, “Олачапон”ўрмон бўлими ўрмон устаси К Темиров ва ўрмончи Ш Эшқуловлар иштирокида олиб борилган ўрганишларга кўра, Сурхондарё вилояти Бойсун давлат ўрмон хўжалиги “Олачапон” ўрмон бўлимига бириктирилган тоғли ҳудудларда мавжуд бўлган Зарафшон арчаси кесилиш ҳолати билан боғлиқ хабарлар ўз тасдиғи топмади.

Маълум қилинишича, аслида зарафшон арчани кесиш билан боғлиқ ҳолат “Деҳибало” МФЙ ҳудудида фаолият юритиб келаётган “Нарзулло Ҳабибий” фермер хўжалигига бириктирилган тоғли ҳудуддаги яйлов ер майдонидаги жорий йил баҳор ойларида содир бўлган.Ижтимоий тармоқларда тарқалган воқеа мазкур ҳолат билан боғлиқлиги аниқланди. “Нарзулло Ҳабибий”фермер хўжалигига бириктирилган ҳудудда ҳақиқатдан ҳам ҳар-хил диаметрдаги зарафшон арча дарахтлари кесилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган маълумотлар тегишли ташкилотларга тақдим этилган.