Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасида JAICA ташкилотининг JDS лойиҳаси ходимлари билан учрашув ташкил этилди. Учрашувда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Халқаро алоқалар ва экотуризмни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ф.Чарангаев, бош мутахассиси С.Имомов ва етакчи мутахассиси К.Солижонова, «Ўрмонлойиҳа» ДУК раҳбари Р.Абдиримов, «Ўрмонтехносервис» ДУК ходимлари Ф.Мажидова , С.Якубовлар иштирок этди.
Тадбирда 2023-2024 ўқув йили учун магистратура даражасида Японияга ўқишга боришга давлат хизматчиларига берилаётган имкониятлардан фойдаланиб, JAICA ташкилотининг JDS лойиҳаси таклиф қилаётган магистратура йўналишлари, шарт-шароитлари ҳамда имтиёз ва мажбуриятлари ҳақида батафсил маълумот тақдим этилди. Шунингдек, JDS лойиҳаси таклиф қилаётган магистратура йўналишлари, шарт-шароитлари ҳамда имтиёз ва мажбуриятлари ҳақидаги презентацияси намойиш этилди.
Қайд этилишича, JDS лойиҳаси орқали 1999 йилдан буён жами 23 хил йўналишда лойиҳалар амалга оширилиб, ҳар йили 17-18 нафар талаба ўқишга юборилади.Шу кунгача жами 400 нафар Ўзбекистонлик талаба айнан JDS лойиҳаси орқали Японияда магистратура даражасини ўқиб келиб Ўзбекистон Республикасининг нуфузли ташкилотларида юқори лавозимларда фаолият олиб бораётганликлари маълум қилинди.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, бугунги кунда магистратурага ҳужжатлар қабул қилиш жараёни бошланган ва 14 октабргача давом этади.
Тадбир сўнггида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Дилрабо Бобоева