Маълумки, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш, мазкур лойиҳа доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш белгиланган эди. Бундай кенг кўламли ташаббуснинг амалга оширилиши натижасида шаҳарларимиздаги яшил майдонлар ҳудуди ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга оширилиши режалаштирилган.
Бирлашган Миллатлар ташкилотининг ривожлантириш дастури (ПРООН) экспертларлари билан республикамизда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳа доирасида амалга оширилаётган тадбирлар билан яқиндан танишиш бўйича тор доирада онлайн учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда келгусида республика ўрмон фонди ерларида яшил худудларни барпо этиш, глобал иссиқ ва қурғоқчиликка чидамли янги дарахт-турларини республикамиз ҳудудидига иқлимлаштириш ва кўпайтириш бўйича илмий-тадқиқотларни олиб бориш масалалари муҳокама қилиниб, келгусидаги стратегик режалар белгиланди.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг ўрмон хўжалиги ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, жумладан, ноёб манзарали ва мевали дарахтлар ҳамда доривор ўсимликларнинг кўплиги ва хилма-хиллиги билан ажралиб туради. Бугунги кунда ўрмон фондининг 300 дан ортиқ ўсимлик ва 180 дан ортиқ ҳайвон турлари “Қизил китоб”га киритилган. Бугунги кунда давлат ўрмон фонди ерлари ҳажми республика умумий ер майдонининг 25,2 фоизини ташкил этади. Ушбу кўрсаткич мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида 5,3 фоиздан ошмас эди.
„Яшил макон“ умуммиллий лойиҳаси бир йиллик тадбир эмас. Унинг доирасида келгуси беш йилда 1 миллиард туп дарахт кўчат экилиши мақсад қилинган.
Учрашувда таъкидланганидек, лойиҳа доирасида ҳар бир ҳудуднинг иқлимига мос, кам сув талаб қиладиган кўчатлар танлаб олинади.Уларни етиштириш учун кўчатхоналар кўпайтирилади.
Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Дилрабо Бобоева