Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ўзбекистон – Туркия: Ўрмончиликдаги муаммолар юзасидан фикр алмашилди

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, Туркия ва Ўзбекистон иқлим шароити, рельефига кўра бир-биридан ўзаро фарқ қилади. Бу ўрмончилик йўналишидаги фаолиятда ҳам ўзига яраша фарқли жиҳатларни ажратади. Гарчи Туркия чор атрофи денгизлар, сув ҳавзалари билан ўралган мамлакат бўлса-да, бироқ, чўлланиш ва қурғоқчилик хавфи, таҳдиди мавжуд.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси “Яшил худуд” давлат унитар корхонаси директори ўринбосари У.Курбонов, Дархон илмий-тажриба сианцияси директори М.Тўлаков, Саксонота давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхонаси директори Т.Бегматов, Оҳангарон давлат ўрмон хўжалиги директори К.Салимов ва марказий ниҳолхона бўлими бошлиғи У.Саиповлар жорий йил 5-12 сентябрь кунлари «Бутунжаҳон кўчатчилик ва ландшафт дизайни кўргазмаси»да Туркия Республикасига хизмат сафарини амалга оширди.

Ташриф давомида ўрмончилик соҳасида кўчатчилик ва ландшафт дизайнга бўлган жаҳон тажрибаси ўрганилди. Шунингдек, ўрмон кадастри, юзага келаётган қурғоқчиликка қарши курашиш ҳамда чўлланишга қарши чораларни амалга ошириш каби муаммолар юзасидан икки мамлакат олимлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, соҳанинг долзарб муаммолари бўйича қўшма илмий лойиҳаларни ишлаб чиқиш, уларга Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Туркиянинг Фан ва технологиялар ташкилоти грант маблағларини жалб этиш бўйича аниқ таклифлар кўриб чиқилган.

Мулоқот чоғида соҳа мутахассислари иштирокида Туркиянинг доривор ва хушбўй ифорли ўсимликлардан оқилона фойдаланиш бўйича тажрибалари ҳам ўрганиб чиқилди.

Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Дилрабо Бобоева