Ер сайёрасида умумий ҳароратнинг кўтарилиши атроф муҳитнинг, айниқса атмосфера ҳавосининг зарарланганлигини кўрсатувчи асосий кўрсаткичлардан биридир. Атмосфера ҳавоси таркибида қатор зарарли моддалар миқдорининг кўпайиши нафақат ҳароратнинг, балки сайёрамизнинг барча минтақаларини иқлими ўзгаришига олиб келмоқда.
Иқлимшуносларнинг маълумотларига кўра, иқлим ўзгаришининг асосий сабаби ер юзасидан чиқадиган узун тўлқинли радиацияни ютиб атмосферада иссиқхона эффекти ҳосил қилаётган газлардир. Шу тоифага кирувчи газлар “Иссиқхона газлари” деб аталади. Бу жараённинг моҳияти қуйидагича: қуёшдан келадиган радиациянинг бир қисми (30 фоиз) атмосфера туфайли булутлар орқали космосга қайтади. 15 фоиз атрофидагиси эса, атмосфера қатламларида ютилади, қолган энергия атмосферадан ўтиб ер юзасига етиб келади ва уни иситади.
Испания давлатининг «GEDEPSA S.A.» компаниясининг бош директори Алехандро Пастрана Молеро ҳамда Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти вакиллари билан онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда республикамизда иқлим ўзгариши билан боғлиқ бўлган бир қатор экологик муаммолар, шу жумладан, чўлланиш, қурғоқчилик ва туз бўронларига қарши курашиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, яйлов ва тупроқ деградацияларига қарши курашиш, ўрмон фондининг лалми ва чўл ҳудудларида писта, бодом, ёнғоқ каби дарахт кўчатлари ҳамда доривор ўсимликларнинг янги турларини интродукция қилиш, районлаштириш, аномал иссиққа чидамли янги дарахт-бута турларини иқлимлаштириш, кўпайтириш ва кўчатчилигини ташкил этиш йўналишларида ҳамкорликда фундаментал, илмий-амалий ҳамда инновацион лойиҳаларни амалга ошириш масалалари ўрганилди.
Шунингдек, бир қатор келишувлар амалга оширилди. Учрашув якунида ҳар иккала томон юқоридаги йўналишлар бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича англашув МЕМОРАНДУМИ имзоланди.
Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Дилрабо Бобоева