Иқтисодиётнинг ресурс базасини кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш, экологияни яхшилашда ўрмон хўжалиги жуда муҳим ўрин тутади. Шунинг учун ҳам сўнгги йилларда бу соҳани жадал ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, мамлакатимиз ўрмон фонди ерлари кенгайтирилди.
Соҳада ёшлар иштирокини таъминлаш келгусида соҳа ривожига хизмат қилиши шубҳасиз.
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига Тошкент давлат аграр университети Аграномия факултети биринчи курс талабалари ташриф буюрди. Қўмита раиси ўринбосари Ш. Усмонов ҳамда мутасаддилари Х.Талипов, Ў Давронов ва К. Холматовлар талабалар билан учрашув ўтказди.
Учрашувда соҳа мутахассислари ёшларга ўрмончиликда ҳали ишга солинмаган имкониятлар кўплигини таъкидлаб ўтди. Келгусида янги ўрмонзорлар барпо этилишида белгиланган долзарб масалалар хусусида сўзлаб берди. Ўрмон фонди ерларини ўзлаштиришга ҳам субсидия ва имтиёзлар жорий этилишида тушунчалар бериб ўтилди.
Қайд этилишича, ўрмонлар сайёҳлар учун ҳам қизиқ.Қабул қилинаётган ҳужжатлар асосида имкониятлар ишга солинса, келгусида экология ва ов туризмидан даромадларни ошириш мумкин.
Учрашув сўнггида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан мурожаат қилди.
Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Дилрабо Бобоева
