Сўнгги йилларда қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳудудларни ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда юқори малакали кадрлар тайёрлаш, соҳага халқаро таълим стандартлари ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш юзасидан қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Амалга оширилган ислоҳотлар ўқув-тарбиявий жараён сифатини ошириш, уни инновацион мазмун билан тўлдириш, талабаларда мустақил равишда янги билимларни эгаллаш кўникмасини шакллантиришга имкон яратади.
Тошкент давлат аграр университети талабалари Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасида бўлди.
Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси раис ўринбосари Ғ Қурбонов ҳамда қўмита мутасаддилари Ў. Давронов, К.Холматовлар иштирокида талабалар билан учрашув ташкил этилди.
Ҳар қандай жамият тараққиётини, унинг келажагини соғлом ва баркамол ёшлар таъминлаши барчага аён.
Учрашувда мутахассислар талабаларга фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг узвий интеграцияси, кадрлар тайёрлашда аграр соҳа тармоқлари билан ҳамкорликни кучайтириш, ўрмон хўжалиги тизимини ислоҳ қилиш, илмий-тадқиқот натижаларини тарғиб ва жорий қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш масалаларида тушунчалар бериб ўтди.
Учрашув сўнггида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Дилрабо Бобоева

