Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Меҳнат қонунчилигига асосан ишдаги ютуқлари учун ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилиши мумкин

Амалга оширган эзгу ишлар бежиз кетмаслигига ишонч ҳосил қилиш ҳар қандай инсоннинг эл¬-юрт, жамият олдидаги бурчини бажаришида ўз самарасини бериши муқаррар.

Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтида узоқ йиллар давомида самарали фаолият юритган ходим Сафаргул Улугова Кишлок хўжалиги фалсафа фанлари доктори унвони расмий дипломини қўлга киритди.

Давлат хизматини ташкил этишда, унинг ривожланиши ҳамда фаолиятида барқарорликни таъминлаш мақсадида давлат хизматида ўрнак бўлаётган ходимларни рағбатлантириш мақбул йўллардан бири саналади. Боиси, рағбатлантириш интизомнинг, меҳнат сифатининг яхшиланишига ёрдам беради, хизматчиларнинг ташаббускорлик ва жавобгарлик руҳида тарбиялайди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, Сафаргул Улуғованинг соҳадаги фаолияти давомида жамоадошлари орасида алоҳида эътирофли хизматлари бор. Меҳнат қонунчилигига асосан ишдаги ютуқлари учун ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилиши мумкин. Рағбатлантириш турлари, уларни қўлланиш тартиби, афзаллик ва имтиёзлар бериш жамоа шартномалари, ички меҳнат тартиби қоидалари ва бошқа локал ҳужжатларда, жамоа келишувларида, интизом тўғрисидаги устав ва низомларда белгилаб қўйилади. Қолаверса, ходимлар меҳнат соҳасида давлат ва жамият олдидаги алоҳида хизматлари учун давлат мукофотларига тақдим этилиши мумкин.

Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Дилрабо Бобоева

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Мазкур ўқув курси дастурида янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида назарда тутилган масалалар, жумладан ишга жойлаштириш ва...