Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Соҳага тегишли барча мурожаатларни кўриб чиқиш назоратга олинган

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига 2022 йил I – ярим йиллигида жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган мурожаатлар юзасидан амалга оширилган ишлар атрофлича таҳлил қилинди.

Қайд этилишича, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси марказий аппаратига 2022 йи I ярим йиллигида жисмоний ва юридик шахслардан жами 495 та мурожаат келиб тушган. Ҳисобот даврида барча мурожаатларни кўриб чиқиш назоратга олинган.

Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўйича бош мутахассис Поянов Хайрулла Кучкаровичнинг сўзларига кўра, мурожаатларнинг 21 фоизи ижобий ҳал этилган, 62,6 фоизига тегишли тушунтиришлар берилган, 5,2 фоизи қонун талабларига мувофиқ рад этилган ва 3 фоизи тегишлиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган. 8,2 фоизи эса кўриб чиқиш жараёнида.

Мурожаатларнинг 126 таси ёзма, 252 таси электрон, 126 таси ёзма ҳамда 117 таси оғзаки мурожаатлардир.

235 та мурожаат Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали келиб тушган. Мурожаатларнинг 90,5 фоизи жисмоний шахслардан ва 9,5 фоизи юридик шахслардан келган.

-Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг асосий қисми ўрмон хўжалиги ташкилотлари раҳбарлари ва ходимларининг фаолиятига боғлиқ, дейди Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раис ўринбосари Усмонов Шерзод Мухаммадалиевич. Шунингдек, 58,8 % ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш ва шартномалар тузилиши, 2,4 % ўрмон хўжалигини ривожлантириш бўйича таклифлар, 2 % ўрмон хўжалиги фаолияти, 1,4 % ўрмон хўжалигига инновацион технологияларни жорий этиш, 11,6 % ижтимоий, 6,8 % инвестицияларни жалб этиш ва экотуризмни ривожлантириш каби соҳаларга тегишлидир.

Ҳудудлар кесимига кўра, мурожаатларнинг асосий қисми Қашқадарё , Самарқанд, Сурхондарё, Навоий, Тошкент ва Фарғона вилоятлари аҳолисига тўғри келади. Такрорий мурожаатлар ҳам асосий қисмини ушбу вилоятлар ташкил қилмоқда.

Қўмита тизимига бевосита келиб тушган мурожаатларнинг 104 таси қаноатлантирилган, 310 тасига тушунтиришлар берилган.

Ҳар ҳафтанинг жума куни мурожаатлар билан ишлаш ҳолатини муҳокама қилиб бориш амалиёти йўлга қўйилган бўлиб унда мурожаатлар билан ишлашнинг аҳволини танқидий муҳокама қилиниб келинмоқда. Шу билан бирга такрорийларининг кўпайиши ҳолатлари ҳамда мавжуд хато ва камчиликларнинг сабаблари чуқур таҳлил қилиниб, келгусида уларнинг келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, мурожаатлар билан ишлашнинг натижадорлигини ошириш ҳамда ўз фаолияти йўналиши бўйича келиб тушаётган тизимли муаммоларни аниқлаб, уларни жойларга чиққан ҳолда ҳал этиш чоралари кўрилиб, сайёр қабуллар ҳам ташкил қилиниб келинмоқда.

Ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлаётган муаммоларни зудлик билан бартараф этилишини таъминлаш мақсадида ижтимоий тармоқлар ҳамда бошқа оммавий ахборот воситалари орқали ўз вақтида муносабат билдирилмоқда.

Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Дилрабо Бобоева

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Мазкур ўқув курси дастурида янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида назарда тутилган масалалар, жумладан ишга жойлаштириш ва...