Ҳар бир фарзанднинг иймон-эътиқодли, садоқатли, итоатли бўлиши ота-она учун қувонарли ҳолатдир. Чунки, айнан шу гўзал хислатларни фарзандларида кўриш ҳар бир ота-онанинг орзусидир.
Оташ Ўрмон (Отабек Чориев) нинг сўзларига кўра, отаси Нормўмин Чориев эл орасида Ўрмон номи билан танилган. Ўрмон хўжалиги соҳсиадаги хизматлари сабабли шу ном билан эл орасида меҳр қозонган. Оташ Ўрмон ўзини «Ўрмонни ўғлиман» дея аталишини жоиз деб билади.
Ўрмон хўжалиги салоҳиятини ошириш, ўрмонларни сақлаш, барпо этиш ва режали бошқариш орқали экологик фойда кўриш, шунингдек, уларнинг мамлакат ривожланишидаги улушини оширишда, мавжуд ўрмонларни муҳофаза қилиш ва қайта тиклашда Нормўмин Чориевнинг ҳам ҳиссаси катта. Умрининг 50 йилга яқинини соҳага бағишлаган.
- Отам ҳар бир соҳанинг ривожланишида энг асосий омиллардан бири шубҳасиз, кадрларнинг илмий салоҳиятидир,деб таъкидлар эди, дейди соҳа фидойиси Нормўмин Чориевнинг ўғли Оташ Ўрмон. Менинг ҳам илм олишимни жуда-жуда истар эди. Гарчи отам бу дунёдан ўтиб кетган бўлсада, ўрмончиликда, ҳар бир дарахтда отамнинг нафаси бор.Бугун мен ҳам имконим етгунча, соҳада тарғибот ишларини олиб боришга, атрофдаги кўм-кўк табиатни сақлаб қолишда ҳисса қўшишга қарор қилганман. Ўрмончилик соҳасида бир неча ўн йиллар давомида ўз ечимини кутаётган муаммолар бор.Агар мавжуд муаммолар ечимида озгина бўлсада, ҳисса қўша олсак, биз ўз мақсадларимизга эришган бўламиз.
Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Дилрабо Бобоева