Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти ўрмон хўжалиги бошқармаси “Ўрта орол” давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхонаси томонидан дарахтларни кесилиши бўйича билдирилган эътирозлар Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси мутасаддилари томонидан ўрганиб чиқилди ҳамда қуйидагича муносабат билдирилди.
Қайд этилишича, “Ўрта орол” давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари А.Уришев ва пудратчи Г.Расулов ўртасида терак дарахтларини экиш, ёғоч ва ўтин маҳсулотлари етказиш бўйича 4.10 га ер майдонига 5*1 схемада жами 6815 дона терак кўчати экиш бўйича 01-47 сонли шартнома мавжуд бўлган.
Қайд этилишича, шартнома талабларига кўра, терак дарахти вояга етиб, белгиланган тартибда пудратчи томонидан ер майдонида қилинган хизмат ва харажатлар эвазига танланмаган усулда ёғоч маҳсулотларинг 50 % га эга бўлишлиги кўрсатилган.
2020 йилнинг 16 июлида пудратчи Г.Расулов парваришланаётган 4.10 га ер майдондаги теракларни кесиш даври келганлиги ҳамда ҳозирги кунга келиб, ривожланиши тўхтаганлиги ва касалланиш ҳолати кучайиб бораётганлиги сабаб, кесишга рухсат берилишини сўраб, Ўрта орол давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари А.Уришевга ариза билан мурожаат қилган. Пудратчи ўзига тегишли бўлган дарахтларни кесган.
Келишувга кўра, шартноманинг 7.2 бандига асосан етиштирилган маҳсулот умумий қиймати олти юз миллион сўм этиб белгиланган. Даромаднинг 50 % Г.Расулов улуши, қолган 50 % корхона улуши деб белгиланган. Шунингдек, терак кесиш жараёни тегишли ҳужжатлар асосида амалга оширилган. Корхонага тегишли қисми А.Хўжамқулов томонидан сотиб олинганлиги 2020 йил 23 июлдаги 45-сонли ҳисоб варақ фактурада кўрсатилган. Номер 19190700 чек орқали тушум қилинган.