Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Спорт – нафислик ва саломатлик манбаи

Давлатимиз раҳбари олиб бораётган кўпқиррали сиёсатда хотин-қизларга алоҳида эътибор қаратилади. Сўнгги беш йил ичида республикамизда миллионлаб хотин-қизларнинг муаммолари ҳар бир оила, маҳалла, ташкилот ва муассаса доирасида пухта ўрганиб чиқилди, таҳлил қилинди, уларнинг ҳаётига дахлдор кўплаб ижтимоий-иқтисодий муаммоларга ечим топилди. Уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрнини мустаҳкамлаш, гендер тенгликни таъминлаш Президентимизнинг доимий эътиборида.

Шунингдек, мамлакатимизда спортнинг аёлларга хос нозик ва нафис турларини ривожлантириш, спорт билан шуғулланишни аҳолининг кундалик ҳаёт тарзига айлантириш ва шу орқали аёллар саломатлигини сақлаш борасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.

Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитасида хотин- қизлар ўртасида шахмат, шашка, стол теннис каби спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди.

Беллашувда қўмитада фаолият олиб бораётган хотин-қизлар иштирок этди ва ўзлари танлаган спорт йўналишлари бўйича ўзаро беллашди.

Маълумки,спортни ривожлантириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, айниқса ўсиб келаётган ёш авлодни, хотин-қизларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Тадбир юқори савияда ташкил этилди.

Тадбир якунида барча иштирокчи жамоалар ташкилотчилар томонидан махсус номинациялар бўйича рағбатлантирилди.

Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Дилрабо Бобоева