Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз

Маълумки, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифалари асосан 15-мақсадда белгиланган вазифаларни бажариб келмоқда.

Соҳада катта ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Фойдаланилмаётган ўрмон фонди ерларида янги ўрмонзорлар ва доривор ўсимликлар плантацияларини барпо этиш мақсадида фойдаланиш учун юридик ва жисмоний шахсларга инвестициявий шартнома ёки давлат – хусусий шериклик шартлари асосида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан 49 йилдан ошмаган муддатга ижарага бериш масаласининг ҳуқуқий асоси ҳамда ўрмон фондини муҳофаза қилиш, кўпайтириш, ундан оқилона фойдаланиш бўйича қатор ташкилий ва амалий ишлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, давлат ўрмон фонди ерларида ўрмонлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш талабларини бузишга доир ҳуқуқбузарликларни аниқлаш самарадорлиги ортиб борилишига эришилган.Давлат ўрмон фонди ерларида ўрмонлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш талабларини бузишга доир ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда ўрмонларни муҳофаза қилишга қаратилган мустаҳкам механизм яратилган.

2017 – 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида ўрмон хўжалиги соҳасига оид 44 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 2 та қонуни, 2 та Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 7 та Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 33 та қарори қабул қилинди. Мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини амалга ошириш, ўрмон хўжалигида илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш, илмий-тадқиқот ишларини рағбатлантириш ҳамда халқаро стандартлар даражасига мос илғор хорижий тажрибага эга бўлган кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш назарда тутилган.

Қайд этиш лозимки, ер, сув, ер ости бойликлари ва ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ ўрмонлардан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар тегишли қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

Ўрмон ресурсларининг бой салоҳиятидан тўла-тўкис ва оқилона фойдаланишни таъминлаш, ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, соҳага илғор илмий-техника ютуқларини жорий этиш, хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш ва экологик туризмни ривожлантириш каби долзарб масалаларни ўз ичига қамраб олган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.Жумладан, ўрмон барпо этиш ишлари ўтган 2021 йилда 671 минг гектар ер майдонда ўрмон барпо этилган.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 200 млн. донадан кўпроқ қаламча, ниҳол ва кўчатлар экилди ҳамда республикамиз ҳудудларида жами 480 гектар ер майдонда “яшил боғлар” ва 407 гектар ер майдонда “яшил жамоат парклари” барпо этиш ишлари амалга оширилди. Ўтган даврда фойдаланилмаётган 68,8 минг гектар ўрмон фонди ер майдонлари жами 6 минг 892 та шартнома асосида жисмоний ва юридик шахсларга ижарага берилди. Натижада, 20 минг 204 та янги иш ўринлари яратилди.

Яқинда Ўзбекистон халқи энг буюк, энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллигини кенг нишонлайди.

Мустақиллик – ҳар бир юртдошимиз учун энг улуғ ва энг азиз саналган бебаҳо буюк неъмат, улуғ байрам. Маълумки, бу йил юртдошларимиз Ватанимиз Мустақиллигининг 31 йиллигини “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» эзгу ғояси остида катта шодиёна билан кутиб олмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги айёми билан самимий муборакбод этамиз. Барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файзу барака ва фаровонлик тилаймиз. Мустақил Ватанимизнинг тинчлиги, гуллаб-яшнаши ва равнақи йўлида олиб бораётган ишларингизда зафарлар ёр бўлсин!

Мустақиллик қадри боқий, байрам шукуҳи файзли, истиқлолимиз абадий бўлсин!

Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Дилрабо Бобоева