Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг «Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди ва мазкур қарорда фахрийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим вазифалар белгилаб берилган эди.
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасида қўмита раиси Н. Бакиров иштирокида соҳа фаҳрийлари билан учрашув ташкил этилди.
Учрашувда ёши улуғ инсонларни қадрлаш халқимизга хос фазилат эканлиги, сўнгги йилларда уларга юксак даражада эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилаётгани эътироф этилди.
Қўмита раиси Н. Бакиров соҳада узоқ йиллар меҳнат қилган фахрийлар билан суҳбатлашди, уларни яқинлашиб келаётган Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллиги билан табриклади.
Шунингдек, фахрийлар кенгашини ташкил қилиш масалалари қайд этилди.
Учрашув чоғида соҳа фидойилари ўзларининг болалик орзу-ҳаваслари, машаққатларга бой меҳнат фаолияти, хизмат соҳасида эришган ютуқлари ҳақида иштирокчиларга сўзлаб берди.
Тадбир сўнгида қўмита раиси ва соҳа фаҳрийлари павлония дарахтидан ишланган махсулотлар билан меҳмонларни таништирди.Уларнинг фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
Фахрийлар билан суҳбатлар ҳам маънан, ҳам тарбиявий жиҳатдан улкан аҳамият касб этди.
Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Дилрабо Бобоева

