Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

“Ўрмонлойиҳа” лойиҳалаш институти: Амалга оширилаётган лойиҳалар экологик вазиятни барқарорлаштиришга, мамлакатни яшил маконга айлантиришга хизмат қилиши лозим

“Ўрмонлойиҳа” лойиҳалаш институти: Амалга оширилаётган лойиҳалар экологик вазиятни барқарорлаштиришга, мамлакатни яшил маконга айлантиришга хизмат қилиши лозим

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ўрмон хўжалиги соҳасини ривожлантириш, унга илм-фан ютуқлари, янги инновацияларни жорий этишга жуда катта эътибор қаратилмоқда.

Маълумки, давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 21 январдаги “Ўрмон хўжалиги соҳасида илм-фанни ривожлантириш ва илмий-тадқиқот ишларини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан бизнинг “Ўрмонлойиҳа” лойиҳалаш институти ташкил этилган.

Қонунчиликка кўра, мазкур институтга давлат ўрмон фонди ер майдонларида ўрмон тузиш, лойиҳа-қидирув ишларини бажариш, ўрмон таксациясини ишлаб чиқиш, давлат ўрмон фондини хатловдан ўтказиш, ўрмон хўжаликларининг ишлаб чиқариш режаларини лойиҳалаш, шаҳар ва бошқа аҳоли яшаш пунктлари атрофини, автомобиль ва темир йўллар ёқасини кўкаламзорлаштириш ишларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, инновацион технологиялар асосида (дронлар, GPS навигаторлар ва бошқалар ёрдамида) давлат ўрмон хўжаликлари ер майдонлари чегараларини, ер тоифаларини аниқлаш ва уларнинг хариталари, электрон маълумотлар базасини шакллантириш каби вазифалар юклатиб қўйилган.

Шунингдек, “Ўрмонлойиҳа” лойиҳалаш институти Орол ва Оролбўйи минтақасида, шунингдек, республиканинг бошқа ҳудудларида чўлланишнинг олдини олиш ҳамда эрозияга қарши курашиш мақсадида ўрмонзорлар барпо этиш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқади. Ўрмончилик соҳасидаги нуфузли халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда замонавий технологиялар асосида геоахборот тизимларини ўрмон тузиш, мониторинг ва лойиҳалаш ишларига жорий этади. Ўрмонларнинг давлат ҳисобини ва мониторингини юритади, уларнинг ахборот-ресурс фондини яратади.

“Ўрмонлойиҳа” лойиҳалаш институти директори Р.Р.Абдиримов томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, институтда ўтган 2021 йил режасига асосан инновацион технологиялар асосида Бойсун, Олот, Оҳангарон давлат ўрмон хўжаликлари, Саксонота ДЎИЧК ва Ҳисор ИДЎХ жами 365,6 минг гектар ерда ўрмон тузиш дала ва камерал ишлари ўтказилган.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжаллангмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги 71-сонли Қарорининг 6-иловасига асосан мазкур ишларни изчил давом эттириш, яъни ўрмон фонди ерларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун 9 351.9 млн. сўм маблағ ажратилди.

Бугунги кунда давлат рўйхатидан ўтказиладиган ўрмон хўжаликларининг манзилли дастурлари ишлаб чиқилиб, март ойидан бошлаб йил давомида 30 га яқин давлат ўрмон хўжаликлари ўрмон фонди ерларини давлат ҳисобини юритиш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

Шаҳар ва бошқа аҳоли яшаш пунктлари атрофини ободонлаштириш лойиҳалари бўйича бугунги кунда “ЗАМИН” халқаро хайрия фонди, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Экология давлат қўмитаси ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ўртасида Тошкент шаҳрида яшил боғлар барпо этиш юзасидан келишув меморандуми имзоланиб, бу борада Тошкент шаҳрининг Миробод, Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Сергели, Янги ҳаёт ва Бектемир туманларидаги 11 та янги боғларнинг лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, автомобиль йўллари ёқасини кўкаламзорлаштириш юзасидан ҳозирги кунда “Ўзавтойўл” қўмитасининг “Йўл лойиҳа бюроси” МЧЖ билан ҳамкорликда 74 кмлик “Тошкент-Чирчиқ – Ғазалкент-Чорбоғ Қўрғони” автомобил йўли ёқасида лойиҳалаш ишлари олиб борилмоқда. Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ тумани, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларидаги жами 200 гектар ерда чўл ўсимликларидан “яшил қопламалар” барпо этиш юзасидан лойиҳа-қидирув ишлари якунига етказилмоқда.

2022 йилда Ўзбекистон Республикасининг барча вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида жами 2500 гектар ерда иҳота дарахтзорлари барпо этиш юзасидан лойиҳа ишлари тўлиқ якунланиб, экиш ишлари бошлаб юборилди. Бугунги кунда институт ходимлари томонидан 2023 йилги режа бўйича барча вилоятларда лойиҳа-қидирув ишлари олиб борилмоқда.

Dilrabo opa work, [26.08.2022 12:22]
Республиканинг барча туманлари ва шаҳарларидаги жами 186 та яшил боғлар барпо этиш юзасидан лойиҳа-қидирув ишлари бошлаб юборилган. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент ва Хоразм вилоятларида янгидан барпо этиладиган боғларни суғориш учун жами 19 та сув насосларини ўрнатиш ва 16 та тик қудуқлар барпо этиш юзасидан лойиҳа-қидирув ишлари олиб борилмоқда.

“Ўрмонлойиҳа” лойиҳалаш институти қошида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти “Food and Agriculture Organization of United Nations” (ФAO) билан биргаликда “Геоахборот тизимлари” лабораторияси ташкил этилиб, унда ҳозирги кунда 15 та барча илмий кўникмаларга эга бўлган мутахассислар фаолият юритмоқда.

Ҳозирги кунда халқаро ташкилот билан ҳамкорликда “Ўзбекистон тоғ ва водий ўрмонларини барқарор бошқариш” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикасининг учта вилояти: Қашқадарё вилоятининг Китоб ва Дехқонобод, Сирдарё вилоятининг Сирдарё ва Наманган вилоятининг Поп Давлат ўрмон хўжаликларининг жами 295330 гектар ўрмон фонди ерларида масофавий зондлаш ишлари якунига етказилмоқда.

2022 йилнинг иккинчи чорагидан бошлаб Ўзбекистон Республикасидаги жами ўрмон фонди ерларининг электрон хариталарининг ягона базасини яратиш юзасидан “Ўрмонлойиҳа” лойиҳалаш институти ва ФАОнинг Чехия, Туркиядаги мутахассислари билан ҳамкорликда масофавий зондлаш ишларини бошлаш режалаштирилган. Бунинг учун барча маълумотлар замонавий инновацион технологиялар воситасида тўпланиб, “Qgis”, “Есоgination”, “Field map” дастурлари орқали қайта ишланади.

Хулоса қилиб айтганда, “Ўрмонлойиҳа” лойиҳалаш институти томонидан олиб борилаётган лойиҳа ишлари ҳукуматимиз томонидан белгиланган вазифаларни адо этишга қаратилган ҳамда уларнинг барчаси Республикамиздаги экологик вазиятни барқарорлаштиришга, ўлкамизни яшил маконга айлантиришга хизмат қилади.

Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Дилрабо Бобоева