Маълумки, қонунчиликка кўра, 2023 йил 1 январгачавакант лавозимларни эълон қилишдан тортиб, танлов ўтказиш ва ишга қабул қилиш натижалари бўйича ҳужжатларни расмийлаштиришгача бўлган жараёнларни тўлиқ электрон тарзда амалга ошириш, таркибий тузилма, штатлар, лавозимлар ва ходимлар тўғрисидаги маълумотларни ягона электрон базага жамлаган ҳолда ахборотни тўплаш каби вазифалар белгилаб қўйилган.
Ўрмон хўжалиги илмий тадқиқот институтида соҳада амалга оширилган ишлар ва коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш амалиёти ҳамда манфаатлар тўқнашувини бошқариш амалиётига бағишланган тадбир ташкил этилди.Тадбирда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Ш. Усмонов иштирок этди.
Сўнгги йилларда коррупцияга қарши курашиш бўйича қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинди, давлат органлари ва ташкилотларига коррупцияга қарши курашиш бўйича қатор стандартларни ўз фаолиятига жорий этиш юзасидан вазифалар белгилаб берилди. Бироқ, ушбу вазифаларни давлат органлари ва ташкилотлари томонидан бажарилиш сифатига баҳо берувчи, мониторингини олиб борувчи тизим мавжуд эмас эди.
Қонунчиликдаги мазкур бўшлиққа барҳам бериш мақсадида 2022 йил 12 январь куни давлатимиз раҳбарининг “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қайд этиш лозимки, давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 12-январдаги “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори коррупцияга қаши курашиш амалиётида ишларни янада жадаллаштириш учун ижобий аҳамиятга эга.
Тадбирда тақдим этилган маълумотларга кўра, 2022 йил 1-июлдан бошлаб барча давлат ташкилотларида, шу жумладан Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизими жорий этилиши белгиланган. Рейтинг баҳолаш 5 та йўналиш бўйича белгиланган индикаторлар асосида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан амалга оширилади.
Шунингдек, коррупциявий хавф-хатарларни қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш, инсон омилини қисқартириш ва тегишли тартиб-таомиллар ва функцияларни рақамлаштириш, шаффофликни таъминлаш, жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш орқали бартараф этиш кабиларни назарда тутади “Е-Антикоррупция” лойиҳасини тўлиқ ишга тушириш белгиланган.
Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, бугунги кунда Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтининг моддий-техник базасини янгилаш, ходимларни моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда олимлар корпусини ёшартириш чораларини кўриш, шунингдек, соҳадаги илмий муаммоларни аниқлаш, улар бўйича Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот институтлари ва бошқа илмий муассасалар билан ҳамкорликни янада кучайтиришдан иборат.
Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Дилрабо Бобоева
