Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ўзбекистонлик мутахассис космик суратлар орқали ерни масофадан зондлаш бўйича билимини мустаҳкамлашга эришди

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ходими Аброр Нозимов жорий йилнинг 1 апрелидан 30 июнигача Ҳиндистон Ерни масофадан тадқиқ қилиш институтида CSSTEAP дастурининг “25 th PG course on Remote Sensing and GIS” курсида (Дехрадун шаҳри, Ҳиндистон Республикаси)да малака ошириб келди.

Аброр Нозимов томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, ушбу хизмат сафари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳамкорлигида Космос фан ва технологиялар маркази Осиё ва Тинч океанидаги таълим маркази (CSSTEAP) ёрдамида амалга оширилган.

Дастурнинг асосий мақсади Ҳиндистон ва ривожланаётган Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатлари ўртасида икки томонлама техник, иқтисодий, фан ва маданият соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни амалга ошириш ҳисобланади. Дастур давомида Аброр 20 га яқин ҳамкор давлатларнинг вакиллари ва мутахассислари билан тажриба алмашди. Шунингдек, мутахассис мазкур институтда ўз йўналиши бўйича ўқув курсларида қатнашди ва замон талаби даражасида малака ошириб, тажриба орттирди.

Мутахассис Ҳиндистоннинг Uttarakhand вилояти Dehradun шаҳрида ташкил этилган ўқув курсида ҳам иштирок этди ва космик суратлар орқали ерни масофадан зондлаш бўйича билим олди.

Аброр Нозимов “Бурчмулла давлат ўрмон хўжалиги ва унинг атрофидаги ер майдонларни ердан фойдаланиш ва ер қоплами” мавзусида диплом ишини ҳимоя қилишни мақсад қилди.

-Мамлакатимиздаги тоғ ўрмонларининг йиллар давомида камайиши ёки кўпайиши ва аҳоли яшаш жойлари майдони, қишлоқ хўжалиги ерларининг қай даражада ортиб ёки камайиб бораётганлиги тўғрисидаги мавжуд маълумотлар ҳамиша долзарб, дейди Аброр Нозимов.- Маълумотларни тайёрлашни 1990 йилда 2020 йилга қадар бўлган космик суратлар орқали таҳлил қилиш ишларидан бошладим.Бугунги кунда ерни масофадан зондалаш бўйича энг замонавий дастур Google earth engine орқали амалга оширидик.Шунингдек, ерни масофадан туриб тадқиқ қилиш материаллари асосида лойиҳа ишини тайёрлаб, ҳимоя қилишга мушарраф бўлдим. Ўтган 3 ой давоамида мен ўрмонларни қандай мониторинг қилиш, рижовланаётган давлатлар қайси дастур орқали ўрмонларини мониторинг қилаётганлиги хусусидаги тажриба тариқасидаги маълумотларни ўргандим.Келгусида олган билимларимни соҳага тадбиқ этиб, мамлакатимиз ўрмончилиги ривожига ўз ҳиссамни қўшишни мақсад қилдим.

Мутахассис ўрмон фонди ерларини мониторинг қилишда бугуниги кун талабидан келиб чиққан ҳолда ҳамда дунё тажрибасини инобатга олгиб, космик суратлар орқали мониторинг қилиш, жойлардаги ҳар бир ўрмон кадастри мутахассисларини ArcGis дастури билан ишлаш тизимига ўргатиб, ўрмон кадастр маълумотларини электрон харита асосида таҳлил қилиш, “Google earth engine” дастури орқали ўрмон фонди ерларни масофадан туриб зондлаш орқали ундаги ўзаришларни таҳлил қилиш каби таклифларни илгари сурмоқда.

Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Дилрабо Бобоева

Муносабат

Муносабат

Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги миллий қонунчилик билан тартибга...