Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Денгиз сатҳидан 2000-4269 метр баландликда жойлашган Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи ҳақида нималарни биласиз?

Бугунги кунда мамлакатимизда айни пайтда 11 минг тур ўсимлик дунёси мавжуд. Шундан 314 тур ўсимлик Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоб”ига киритилган.

Ўзбекистон фаунасида умуртқали ҳайвонларнинг 714 тури (сутэмизувчилар – 107, қушлар – 467,судралиб юрувчилар – 61, амфибиялар – 3 вабалиқлар – 76) мавжуд, умуртқасиз ҳайвонтурлари эса 15 мингдан ортиқ турлар учрайди. Қизил китобнинг 2019 йилдаги нашрига сутэмизувчиларнинг 30 тури (кенжа турлар билан 32), қушларнинг 52 тури, судралиб юрувчиларнинг 21 тури, балиқларнинг 17 тури (кенжа турлар билан 18), ҳалқасимон чувалчангларнинг 3 тури, моллюскаларнинг 14 тури ва бўғимоёқлиларнинг 66 тури киритилган. Жами 206 тур ҳайвонот дунёси Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоб”ига киритилган.

Шунингдек, 7 та давлат қўриқхонаси (Чотқол биосфера, Зомин, Нурота, Ҳисор, Сурхон, Қизилқум, Оқтоғ), 1 та мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси (Сайгачий), 13 та табиат боғи (Зомин, Угом-Чотқол, Зарафшон, Оролбўйи, Омонқўтон, Боботоғ, Юқори тўпаланг, Оролқўм, Поп, Хоразм, Китоб, Жанубий Устюрт, Марказий Қизилқум), 1 та “Жайрон” Бухоро ихтисослаштирилган питомниг, 1 та миллий боғ (Дўрмон), 11 та табиат ёдгорлиги (Варданзи, Мингбулоқ, Чуст, Ёзёвон чўли, Акбаробод, Зилха, Бўстонбува, Янгибозор, Пайкент, Варахша, Урунғоч), 2 та биосфера резервати (Қуйи Амударё ва Угом-Чотқол давлат биосфера резерватлари), 12 та буюртма қўриқхонаси (Арнасой, Денгизкўл, Каракир, Судочье-Акпетки, Муборак, Октау, Карнабчўл, Қўшработ, Нуробод, Қумсултон, Хадича, Омонқўтон), мавжуд.

Угом-Чатқол давлат миллий табиат боғи-Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Паркент ва Оҳангарон туманларининг тоғли ҳудудларида жойлашган миллий боғ. Вазирлар Маҳкамасининг 1990 йил 30 июндаги 270-сонли қарор билан ташкил этилган.. Умумий майдони 574,6 минг га, шу жумладан 56,4 минг га ўрмонлар билан қопланган; арчазорлар 64679 га, шумтолзорлар 139 га, зарангзорлар 565 га, бодомзорлар 1670 га, оқ қайинзорлар 985 га, ёнғоқзорлар 1424 га, ёввойи олмазорлар 1451 га, дўланазорлар 2056 га. Умуман миллий боғда 70 дан ортиқ дарахт ва 80 га яқин бута турлари ўсади. Ўсимликлар тури 1000 дан ортиқ. Ўрмонлар асосан шимолий ва шарқий қияликларда. Жанубий қияликлар сийрак дарахтзорлар ёки қалин бутазорлардан, кўпинча яйлов ерлардан иборат.

Мазкур боғ Ғарбий Тиёншан Маркази Осиёнинг энг ноёб, хушманзара ҳудудларидан бири саналади.У Талас Олатоғи (ғарбий қисмининг ярим) Қоржонтоғ тизмаси, Угом, Пском, Чотқол тизмаларини ўз ичига олган. Угом-Чатқол давлат миллий табиат боғи денгиз сатҳидан 2000-4269 метр баландликда жойлашган. Ўсмлик дунёсининг 1762 тур мавжуд шундан Ўзбекстон Қизил китобига 74 тури киритилган.Жумладан, Қизил китобга киритилган турлари, Оқ парпи, Пском астрагали, Ангрен зираси, Пском пиёзи, Кауфман лоласи, Ошловчи тотим, Олатоғ зафарони каби бир қатор ўсимликлар киритилган.Ҳайвонот дунёсининг 212 тур мавжуд шундан Ўзбекстон Қизил китобига 38 тури киритилган.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлар бошқармаси бошлиғи Ф. Фазлиевнининг таъкидлашича, миллий боғнинг ҳайвонот дунёси ҳам ҳар хил ва бой: тўнғиз, тоғ эчкиси, қўнғир айиқ, бўри, тулки, қуён ва б. ҳайвонлар, каклик, қирғовул, каптар, бургут, захча, чуғурчуқ каби ҳар хил қушлар бор.

Қайд этилишича, ҳудуддаги қор қоплони ва сибир тоғ эчкиси қўшни Қозоғистон Республикаси чегаралара ҳудудларида миграция қилади.Қизил китобга Қор қоплони ( Снежний барс), Тяншань қўнғир айиғи, Туркистон силовсини, Қук суғур, кичик таккабурун каби бир қатор ноёю ҳайвонлар киритилган.
Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, Вазирлар Маҳкамасининг “Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи ва унинг таркибига кирувчи Бурчмулла ва Оҳангарон давлат ўрмон хўжаликлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжатда қайд этилишича, Угом-Чотқол давлат миллий табиат боги ва унинг таркибига кирувчи Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси, Бурчмулла ва Оҳангарон давлат ўрмон хўжаликлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимига ўтказилган.

Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи тўғрисидаги низомга кўра, табиат боғи ҳудудидаги алоҳида экологик, маданий ва эстетик аҳамиятга эга бўлган табиий объектлар ва комплекслар табиатни муҳофаза қилиш, рекреацион, илмий ва маданий мақсадларда сақлаб қолиш ҳамда улардан фойдаланиш учун мўлжалланган.

Табиат боғи ҳудудига тегишли ер, сув, ер ости бойликлари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, бошқа табиат объектлари ва комплекслар хўжалик ёки бошқа мақсадларда фойдаланишдан тўлиқ ёки қисман олиб қўйилади ва улардан фақат унда белгиланган режимга мувофиқ фойдаланилади.

Шунингдек, Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси етакчи мутаҳассиси Собир Бердиев томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, миллий боғ иқлими континенталлиги билан ажралиб туради. Ўртача ҳарорат қишда —14,5° дан —32° гача, ёзда 33,5° дан 42° гача етади. Йиллик ёғингарчилик миқдори 400 мм дан 900 мм гача. Миллий боғда пастки тоғлик (900 — 1500 м), ўрта тоғлик (1500 — 2400 (2600) м), баланд тоғлик (2600 — 3000 м), альп (3000 м дан юқори), субальп (3200—3800 м) пояслари мавжуд. Миллий боғ ҳудудида Угом, Кўксув, Чатқол, Чирчиқ, Оҳангарон дарёлари ва жуда кўп сой ва сойликлар бор. Дарёлар соҳиллари ва сойликлар атрофларида оромгохлар ташкил этилган, сув омборлари, Чорвоқ ГЭС, Хўжакент ГЭС, Ғазалкент ГЭСлари бор.

Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Дилрабо Бобоева