Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Бакиров бошчилигида тут уруғларини экиш ишлари амалга оширилди

Ипак қуртидан мўл ва сифатли пилла ҳосили етштириш унинг озуқа базаси яъни тут плантациялари ва якка тартибда қаторлаб экилган тут дарахтларидан олинадиган баргга боғлиқдир. Уларни ўз вақтида агротехника қоидаларига амал қилган ҳолда парвариш қилаётган фермер хўжаликлари йилдан-йилга пилладан юқори ҳосил олмоқдалар.

Кейинги йилларда ипак қуртидан мўл ва сифатли ҳосил олиш учун якка тартибда қаторлаб экилган тут дарахтларига, хусусан баланд танали ва бута шаклида экилган тутзорларга ўз вақтида сифатли ишлов бериш ва туп сонини сақлаб қолишга жиддий эътибор бериш талаб этилмоқда.

Бундай тут плантацияларнинг қатор оралари экинлардан бўшагандан сўнг, 25–35 см чуқурликда ҳайдалади. Шўрланган тутзор қатор ораларини ҳайдашдан ёки ҳайдашдан сўнг шўри ювилиши шарт, акс ҳолда тутларнинг ўсиб-ривожланиши сусайиши барг ҳосилига салбий таъсир қилади. Бундай ердаги тутзорларга кузда яхоб суви бериш, биринчидан ернинг шўрини кетказса, иккинчидан, қишлаш учун тупроқда қолган ҳар хил зараркунандаларнинг ғумбаклари ва ҳашаротларнинг личинкаларига қирғин келтиради. Шу билан бир қаторда тут дарахтлари ўсиб-ривожланиши учун керакли намлик ва озуқа билан етарли даражада таъминланади, пировардида тут дарахтлари новдаларидаги куртаклар бир текис ривожланиб, мўл ва сифатли барг тўплайди.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Бакиров бошчилигида “Долазрб 30 кунлик” тут экиш акциясига кўра, Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси ходимлари иштирокида Хоразм давлат ўрмон ов хўжалигида тут уруғларини экиш ишлари амалга оширилди.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, якка қатор тут дарахтлари йўл, ариқ ва зовур ёқаларига ва далаларни четларига экилади. Бу хилдаги тутлар республикамиздаги ипак қуртининг озуқа фондини 75 фоизини ташкил қилади. Бундай усулда экилган тут дарахтларининг барг ҳосили мўл ва тўйимли бўлади. Пахта майдонларининг атрофларида сув оқиб турадиган доимий ариқ ва каналлар бўйига экилганлиги учун сувга муҳтожлиги сезилмайди. Бироқ бу усулда экилган дарахтларнинг камчилиги шундаки, тут кўчатлари экиладиган жойларни тайёрлаш, кўчатларни экиш ва парвариш қилиш асосан қўл меҳнати орқали бажарилади, механизмдан тўлиқ фойдаланиб бўлмайди. Шунга қарамай қаторлаб экиладиган тутлар ҳозирги кунда ҳам, келажакда ҳам, пиллачиликнинг озуқа фондини мустаҳкамлашда катта роль ўйнайди.

Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Дилрабо Бобоева

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Мазкур ўқув курси дастурида янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида назарда тутилган масалалар, жумладан ишга жойлаштириш ва...