Мамлакатимизда суғориладиган ерларни шамол эрозияси ва сув хўжалиги объектларини қум босишига қарши иҳота дарахтзорларини барпо этиш борасида кенг кўламли тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Низомиддин Бакировнинг сўзларига кўра, ўтган йиллар давомида мамлакатимизда ўрмон фонди ерлари 12 миллион гектарга етказишга эришилди.Шунингдек, ўтган 2021 йилда 2,5 минг гектар майдонда иҳота дарахтзорларини барпо қилинган.
Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси ходимлари ва Хоразм давлат ўрмон ов хўжалик ходимлари биргаликда Хоразм давлат ўрмон ов хўжалик томонидан 2022 йил Хозарасп туманида барпо қилинган иҳота дарахтзорларининг бугунги кун холатига кўра ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш натижасига кўра иҳота дарахтзорларининг холати ўртача эканлиги аниқланди ва кузда камчиликларни бартараф қилиш бўйича келишиб олинди.
Мазкур учрашувда жойларда ўрмон хўжаликлари ходимлари ва фермерларга қишлоқ хўжалиги ерларида иҳотазорлар барпо қилиш схемаси, кўчатни экиш, парваришлаш, қўриқлаш, сақлаш усуллари ва иҳотазорларнинг қишлоқ хўжалиги ҳосилдорлигини оширишдаги аҳамияти тўғрисида атрофлича маълумот берилди.
Ҳар бир ҳудуднинг иқлим шароитига мос кўчатларни кўпайтириш ва етказиб бериш Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг асосий вазифаларидан биридир. Бугунги кунда соҳа мутасаддилари томонидан дарахтларни парваришлаш, суғориш, зараркунандалардан ҳимоя қилиш бўйича зарурий тизим йўлга қўйилган. Экилган кўчатлар ва уларни парвариш қилиши тизими назорат қилиб борилади.
Қайд этиш лозимки, иҳотазорларни барпо этиш чўлланишга қарши курашишда асосий чоралардан бири ҳисобланади. Экилган иҳота дарахтзорлари иқлимни мўътадиллаштириб гармсел шамолларидан табиатга ва экинларга зарар етказишдан ҳамда қум ва тупроқ кўчишидан ҳимоя қилади.
Жийда, қайрағоч ва тут каби дарахтлар ернинг захини олади, шўрланишни камайтиради ва тупроқ эрозиясини олдини олади. Бундан ташқари, пахтачиликда иссиқ гармсел шамолларидан, зарарли ҳашоратларини кўпайишидан ва экинларни баргларини қовжиратиб ҳосил ташлашдан ҳимоя қилади ва нам сақлайди. Дарахтларнинг сувга бўлган эхтиёжини аниқлаш учун парланиш, ёғингарчилик, сув шўрлигининг даражаси ва дарахтларни парваришлаш самарадорлигини билиш муҳим аҳамиятга эга.
Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Дилрабо Бобоева