Маълумки, “Биологик хилмахиллик” тушунчаси ердаги ҳаётнинг турли-туманлигини, ҳайвонлар, ўсимликлар, микроорганизмлар, уларнинг генлари ва экотизимларини англатади. Унда маълум бир организм тўғрисида статистик маълумот эмас, балки биологик ўзаро муносабат ўз аксини топган. Шу маънода, жамиятнинг иқтисодий, экологик ҳамда маданий-эстетик эҳтиёжларини қондиришнинг ушбу салоҳиятли ресурси ранг-баранглигини таъминламасдан туриб, барқарор ривожланишга эришиб бўлмайди. Ачинарлиси, дунё бўйлаб ишлаб чиқариш, савдо, қишлоқ хўжалиги ва саноат тармоқларининг ривожланиши, уй-жой қурилиши, аҳоли ўсиши замонавий моделларининг тез ёйилиши боис биологик хилмахилликка инсон омилининг таъсири юқорилигича қолмоқда.
Инновацион ривожланиш вазирлигининг “INNO” инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопаркида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саноат инновациялари кўргазмаси ташкил этилди. Ўзбекистон Республикасининг ШҲтга раислик қилиши доирасида ташкил қилинган кўргазмада Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳузуридаги илмий-тадқиқот институти ҳам иштирок этди. Тадбирда институт томонидан яратилаётган инновацион маҳсулотлар ва илмий ишланмалари намойиш қилинди.
Қайд этилишича, мазкур кўргазма ШҲТга аъзо ва кузатувчи давлатлари вазирлари ва ташкилот раҳбарларини Ўзбекистондаги мавжуд инновацион экотизим ва соҳасидаги инновациялар билан яқиндан таништириш мақсадида ташкил этилган.
Маълумки, мураккаб ва кенг кўламли экологик муаммолар кўптармоқли ва комплекс ёндашувни ҳамда бозор муносабатларининг шаклланиш шароитида ўта чегараланган ички ресурсларни талаб этади. Бу муаммоларни ечишда ташқи молиявий манбаларни жалб қилиш муҳим аҳамият касб этади. Шу боисдан ҳам Ўзбекистон мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ халқаро молия институтлари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик асосида халқаро экологик майдонга интеграциялашувни бошлади.
Табиат билан ўзаро муносабатнинг янги сифатли асосини кафолатловчи ҳаёт тарзи ва атроф-муҳитга муносабатнинг янги тизимининг тобора такомиллашуви экологик барқарорлик ҳолатига кафолат бўлади. Бу борадаги асосий вазифамиз атроф-муҳит муҳофазасини яхшилаш, экологик барқарорликни таъминлаш бўйича эришилган натижаларда тўхтаб қолмасдан, белгиланган мақсадлар сари дадил олға интилишдан иборат.
Кўргазмага ташриф буюрган меҳмонлар Ўзбекистондаги инновацион ривожланиш билан боғлиқ ислоҳотлар билан таништирилди. Бу соҳада ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларида фикрлар алмашилди.
Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Дилрабо Бобоева
