Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Истиқболли лойиҳа амалиётга тадбиқ этилади

Мамлакатда аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ҳаётини яхшилаш, шу мақсадда грантлар, техник кўмак ва бошқа ташқи беғараз кўмак маблағларини фаол жалб этиш, Ўзбекистон Республикасига беғараз ёрдам бераётган хорижий давлатлар, халқаро ва хорижий ҳукумат ҳамда ноҳукумат ташкилотлари, чет эл компаниялари, ташкилотлари ва жамғармалари (кейинги ўринларда — донорлар) билан яқин шериклик муносабатлари ўрнатиш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.

БМТ тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Ўзгидромет ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан ҳамкорликдаги лойиҳани амалга оширишни бошлади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда мослашувнинг ўрта ва узоқ муддатли режалаштирилишини олға суриш учун секторларга таянган миллий мослашув режаси” лойиҳасини амалга оширишни бошлади. Лойиҳа Яшил иқлим жамғармаси (ЯИЖ) гранти маблағлари ҳисобига молиялаштирилмоқда. Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 10-октябрдаги ПФ-5848-сон Фармони билан тасдиқланган устувор ташқи беғараз кўмак лойиҳалари рўйхатига киритилган.

Лойиҳа тренинглари Тошкент шаҳрида 2022-йилнинг 16-августидан 17-августигача ва 30-августидан 31-августигача бўлиб ўтиши режалаштирилган. Ҳамма иштирокчиларга тренинг якунида Сертификат тақдим этилади. Ушбу тренингида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасидан ҳам 2 нафар вакил Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бўлими бошлиғи Умаров Собиржон Мамадаминович ҳамда Кадрлар бўлими бошлиғи Холматов Комолиддин Хайриллаевичлар иштирок этишмоқда.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, мазкур тренингда қатнашмоқчи бўлган номзодлар 2022-йилнинг 10-августдан кечиктирмай қуйдаги манзилига хабар жўнатиши мумкин. nigmi@meteo.uz. , ёки 97 134 60 20 рақамига боғланиши мумкин.

Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Дилрабо Бобоева

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Мазкур ўқув курси дастурида янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида назарда тутилган масалалар, жумладан ишга жойлаштириш ва...